“Сўғдиёна” ва “Насаф” сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
Кеча, 12 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тур ўйинлари якунланди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда Олмалиқ шаҳрининг ОКМК клуби “Олимпия“ стадионида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилди.
Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга мезбонлардан Сиаваш Ҳақназарий ва Аброр Каримов муаллифлик қилди. Жиззахликларнинг жавоб голлари эса Люпчо Дориев ва Отабек Жўрақўзиев ҳисобига ёзилди.
Кун доирасидан ўрин олган иккинчи ўйинда эса Самарқанднинг “Динамо” жамоаси ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Голларга “Динамо”дан Анвар Ҳожимирзаев, “Насаф”дан Шароф Муҳиддинов муаллифлик қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг