Павел Дуров Европа Иттифоқини интернетда цензурани кучайтиришда айблади

Telegram асосчиси мессенжерга қарши «ақл бовар қилмайдиган иддаолар» тарқатилаётганини маълум қилди.

21:08 09.04.2026
Эронда олий раҳбар Мужтабо Хоманаий соғлом экани ва мамлакатни бошқараётгани маълум қилинди

Аввалроқ The Times газетаси Хоманаий ҳушсиз ҳолатда экани ва Қум шаҳрида даволанаётгани ҳақида хабар берган эди.

21:03 09.04.2026
Россияда мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш учун асослар сони икки баравар оширилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир нечта моддаларида, агар ҳуқуқбузарлик чет эллик томонидан содир этилган бўлса, жарималар ва Россиядан чиқариб юбориш кўринишидаги алоҳида қоидалар пайдо бўлади.

20:56 09.04.2026
Рютте: НАТОнинг айрим аъзолари АҚШнинг Эронга қарши операциясида ўз мажбуриятларини бажармади

Альянс бош котибининг таъкидлашича, АҚШ Президенти Дональд Трамп НАТО бўйича кўплаб иттифоқчиларидан ҳафсаласи пир бўлган.

20:53 09.04.2026
АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар қачон бошланиши маълум бўлди

Музокаралар бир неча кун давом этиши кутилмоқда.

20:50 09.04.2026
АҚШда Трампнинг Эрон билан уруш борасидаги ваколатларини чеклашга яна уриниб кўришмоқчи

Демократлар Америка етакчисини келгусидаги ҳар қандай ҳужумлар учун Конгресс розилигини олишга мажбур қилишга ҳаракат қилишмоқда.

20:43 09.04.2026
Тошкентда Амир Темур меросига бағишланган халқаро анжуман ўз ишини бошлади

Нуфузли анжуман дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 300 нафардан зиёд олим ва экспертларни бирлаштириб, буюк соҳибқирон мероси ҳамда унинг жаҳон цивилизациясидаги ўрнини муҳокама қилиш учун йирик илмий майдонга айланмоқда.

19:35 09.04.2026
Тарбиячининг номақбул ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади — Болалар омбудсмани

Мутасадди идоралар бу каби зўравонлик ҳолатларни олдини олиш бўйича превентив чоралар ва тизимли назорат кучайтирилишига жиддий эътибор қаратиши зарур.

19:25 09.04.2026
Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

19:07 09.04.2026
Тошкентда «Lacetti» 38 ёшли пиёдани уриб кетди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

19:05 09.04.2026
Электрон тижоратни ривожлантириш ва бонд омборлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев электрон тижоратни ривожлантириш ва бонд омборлар фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

18:06 09.04.2026
«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» танловини ўтказиш тартиби белгиланди

Жорий йилнинг 8 апрель куни Ҳукуматнинг 152-сон қарори билан «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» касбий маҳорат миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

17:30 09.04.2026
Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси чорак финалда

Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи якунланди.

16:55 09.04.2026
Заргарлик билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартиби белгиланди

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга 2026 йил 1 январдан солиқнинг 80 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.

16:25 09.04.2026
Ҳиндистон ноқонуний мигрантларга қарши ғайриоддий усулда курашмоқчи

Ҳозирда чегара хавфсизлиги кучларидан ушбу режанинг амалга оширилиши оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатларни ўрганиш ва имкон қадар тезроқ ҳисобот тақдим этиш сўралган.

16:17 09.04.2026
Наманганда йирик савдо дўконида ёнғин чиқди

Ёнғинни бартараф этиш қарийб 25 дақиқа вақт олган. Ҳодиса оқибатида бинонинг 80 кв/метр жойи ёниб зарарланган.

16:06 09.04.2026
“Амир Темур ва темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро илмий конференция иштирокчиларига

Ҳурматли анжуман қатнашчилари! Аввало, буюк давлат арбоби, енгилмас саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар тарихи ҳамда меросини ўрганиш ва тарғиб этишдек муҳим ишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган сиз, азизларни бугунги халқаро илмий конференциянинг очилиши билан...

15:48 09.04.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер