Наманганда йирик савдо дўконида ёнғин чиқди

16:06 09 Апрель 2026 Жамият
276 0

Видеодан кадр

Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган савдо дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 9 апрель куни соат 14:08 да «112» тизимидан Косонсой тумани Абдураҳмон Жомий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган савдо дўконининг том қисмида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан соат 14:12 да ёнғин қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, соат 14:16 да алангани ўраб олган ва 14:36 да тўлиқ ўчирган. Аниқланишича, ҳодиса оқибатида бинонинг 80 кв/метр жойи ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида куйиб тан жароҳати олиш ҳолати бўйича маълумот келиб тушмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер