Тошкентда «Lacetti» 38 ёшли пиёдани уриб кетди

19:05 09 Апрель 2026 Жамият
220 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида «Lacetti» йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа бугун, 9 апрель куни тахминан соат 09:00 ларда Янгиҳаёт тумани Қурғонтепа кўчасида, «Сам мойка» автомобиль ювиш шохобчаси қаршисида юз берган. 33 ёшли ҳайдовчи «Lacetti» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан светофор орқали йўлни кесиб ўтаётган 38 ёшли пиёдани уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда «Тошкентда жаҳли чиққан ҳайдовчи жанжалдан сўнг фуқарони босиб кетди» сарлавҳаси билан тарқатилди. Шаҳар ИИББ ЙҲХБ эса бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Видеодан кадр: «Lacetti» ҳайдовчиси

Унга кўра, бу воқеа йўл-транспорт ҳодисаси бўлиб, ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида содир бўлган. Олиб борилган суриштирув давомида қасддан одам уриб юбориш ҳолати аниқланмаган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер