All

ФАО Ўзбекистонда қишлоқ аҳолисининг даромадларини оширишга фаол ёрдам бермоқда

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) уларни янги агросаноат ускуналари билан таъминлайди, бу эса қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини сезиларли даражада оширади, шунингдек, уй хўжаликлари даромадларини оширади.

23:00 12 Январь 2024
“Москва энергетика институти” МТУда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

Мамлакатимиздаги барча ташкилот ва корхоналарда, меҳнат жамоалари, маҳаллаларда, таълим-тарбия муассасаларида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

22:42 12 Январь 2024
Туркиянинг Қора денгиз минтақаси нима учун “2024 йилда ташриф буюриш учун энг яхши жойлар” рўйхатига киритилган?

Туркиянинг ажойиб қирғоқ бўйидаги Қора денгиз минтақаси “CNN Travel”нинг “2024 йилда ташриф буюриш учун энг яхши жойлар” рўйхатига киритилди.

22:18 12 Январь 2024
Лондон ва Вашингтон ўз тажовузкорлигидан пушаймон бўлади — ҳусийлар Сиёсий бюроси аъзоси Хузам ал-Ассад

АҚШ ва Буюк Британиянинг Ямандаги нишонларга берган зарбаларидан сўнг ҳусийларнинг ракета арсенали ва бошқа қуроллари зарар кўрмаган.

21:55 12 Январь 2024
Ўзбекистон Президенти Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида 12 январь куни Хавфсизлик кенгашининг Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторларнинг 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

20:57 12 Январь 2024
Буюк Британия Украинага узоқ масофали ракеталар ва артиллерия снарядларини етказиб беради

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакети доирасида мамлакат узоқ масофали ракеталар, танкка қарши қуроллар ва артиллерия снарядларини етказиб бериш ниятида эканини маълум қилди.

20:53 12 Январь 2024
Қаҳрамон таҳсил олган мактабда ўқиётганимдан ғурурланаман — Сардорбек Каримов

Балиқчи туманида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

18:46 12 Январь 2024
Чироқчида чинни чойнак-пиёлалар ишлаб чиқарилмоқда

Чироқчи тумани саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида катта салоҳиятга эга бўлсада, кўпроқ аграр соҳага ихтисослашиб қолган эди.

18:40 12 Январь 2024
Ҳарбий либоси ўзига ярашган фарзандларини кўриб, ота-оналар фахрланишди — сержант Алижон Қўчқоров

Муддатли ҳарбий хизматчилар учун армияда ўтган ҳар бир кун ўқиб-ўрганиш, чиниқиш, машғулотларда тобланиш нуқтаи назаридан фойдали кечади.

18:34 12 Январь 2024
Терговга масъул Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди

Абдулҳақов 2021 йилнинг феврал ойидан буён вазир ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

17:24 12 Январь 2024
Бухорода университет ишчиси эҳтиётсизлиги сабаб ўзини отиб қўйди

Ҳолат жорий йилнинг 10 январь куни соат 16:20лар атрофида Бухоро давлат университети Талабалар турар жойига яқин ҳудудда содир бўлган.

16:57 12 Январь 2024
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

16:39 12 Январь 2024
2023 йил якунига кўра ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 2,5 млн. нафарни ташкил этди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова маълум қилди.

15:59 12 Январь 2024
Тошкент ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича таклифлар берилди

Экология вазирлиги Тошкент ҳавоси ифлосланишига таъсир этаётган омилларни маълум қилди.

15:55 12 Январь 2024
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

15:52 12 Январь 2024
Тошкентда сурункали касалликларни бошқариш дастури синовдан ўтказилади

Ўзбекистонда сурункали касалликка чалинган беморларни соғломлаштириш ва реабилитация тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

15:50 12 Январь 2024
Тошкент шаҳрида нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди

Сўнгги вақтларда ёшлар орасида синтетик наркотик моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг истеъмоли тобора оммалашиб бормоқда.

11:47 12 Январь 2024
«Ural Airlines» Ўзбекистонга парвозларни тикламоқда

Россиянинг «Ural Airlines» авиакомпанияси Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам қатновларни тикламоқда. Биринчи йўловчи рейси 2024 йил 13 январга мўлжалланган.

11:40 12 Январь 2024
Тадбиркорлардан 8 турдаги ҳисоботларни талаб қилиш бекор қилинди

“Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–8-сон, 09.01.2024 й.) қабул қилинди.

11:36 12 Январь 2024
Пара каноэчиларимиз Туркияда йиғин ўтказмоқда

Пара каноэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.

11:30 12 Январь 2024

Янгиликлар тақвими

Кластер