Пара каноэчиларимиз Туркияда йиғин ўтказмоқда
Архив сурат
Пара каноэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.
Таркибдан 7 та спортчи ва 3 тренер жой олган. Ушбу йиғиндан кўзланган асосий мақсад – жорий йил 9-11 май кунлари Венгрияда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишдан иборат.
Туркиядаги йиғин 29 январга қадар давом этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг