Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “M.F.” МЧЖ раҳбари К.А. МЧЖ дорихонасида фуқаро Э.Х.га 30 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептсиз 210 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 1 320 дона “Карбамазепин” 80 дона “Тебантин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг