Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда “Г.” МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони ҳамда фуқаро К.К.нинг хонадонидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 496 млн сўмлик электр энергияси ўғирланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг