Бухорода университет ишчиси эҳтиётсизлиги сабаб ўзини отиб қўйди

16:57 12 Январь 2024 Жамият
582 0

Бухоро Давлат университети Талабалар турар жойи қозонхонаси ишчиси ўзини отиб қўйди ва воқеа жойида вафот этди. Ҳолат жорий йилнинг 10 январь куни соат 16:20лар атрофида Бухоро давлат университети Талабалар турар жойига яқин ҳудудда содир бўлган.

Аниқланишича, университет ётоқхонасига қарашли қозонхона  ишчиси, 32 ёшли фуқаро Х.М. ётоқхонага яқин манзилда турган ўз автомашинасига ўтирган ва ёнида бўлган пневматик қуролни қўлига олган ва эҳтиётсизлиги сабаб тана қисмига яқин тутган ҳолда тепкини босиб юборган. Оқибатда узининг чап кўкрак қисми жароҳатланган.

Х.М. автомашинасидан тушиб, ётоқхонанинг биринчи қаватида жойлашган тиббиёт пунктига биринчи ёрдам сўраб борган. Биринчи ёрдам кўрсатилган, бироқ қон йўқотиши оқибатида у вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабарига кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Марҳумнинг ўлими бўйича судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер