Терговга масъул Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди
Фото: Тергов департаменти
Яҳёжон Ортиқбоевич Абдулҳақов ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» манбалари хабар бермоқда.
Абдулҳақов 2021 йилнинг феврал ойидан буён вазир ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди. Унгача эса, у 2019 йил ноябридан буён Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг