Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Раиси лавозимига қайта сайланди
Бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг IX Қурултойи бўлиб ўтди.
Қурултой ишига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов раислик қилди.
Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, сенаторлар, касаба уюшмаларининг ижтимоий ҳамкорлари бўлган кўплаб вазирлик, идоралар раҳбарлари, нуронийлар,белгиланган вакиллик меъёрига мувофиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг IX Қурултойига сайланган делегатлар, Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси ва Халқаро меҳнат ташкилоти вакили Гоча Александрия иштирок этди.
Қурултойда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Назорат-тафтиш комиссиясининг 2021-2025 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳам тингланди.
Ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низомга мувофиқ Федерация раиси ва раис ўринбосарлари сайлови яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди.
Энг аввал Федерация раиси сайлови бўйича яширин овоз бериш бюллетенига киритиладиган номзодлар рўйхати шакллантириб олинди.
Қайд этилганидек, Тармоқ касаба уюшмалари, Федерациянинг ҳудудий Кенгашлари делегациялари вакиллари йиғилишида Федерация раиси ва раис ўринбосарлигига номзодлар юзасидан маслаҳатлашув ўтказилиб, таклифлар тайёрланган. Делегациялар вакиллари йиғилиши номидан номзодлар ўқиб эшиттирилгач, улар яширин овоз бериш бюллетенига киритилди.
Қисқа танаффус вақтида делегатлар учун Ўзбекистон касаба уюшмалари тарихи ва фаолияти тўғрисида тайёрланган фильм намойиш этилди.
Бевосита сайловлар жараёнига ўтилгач делегатларга яширин овоз бериш тартиби тушунтирилиб, овоз бериш жараёнлари бошланди.
Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Рафиқов Қудратилла Мирсоатович кўпчилик овоз билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг раиси этиб сайланди.
Шундан сўнг Федерация раисининг ўринбосарлари сайлови бўйича яширин овоз бериш натижалари эълон қилинди.
Федерация органлари таркиби ва Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари ва раисини сайлаш жараёнлари делегатлар таклифига кўра очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатор томонидан маҳаллаларда томорқачилик ва боғдорчиликни ривожлантириш ишлари ўрганилди
- Ёш парламент аъзолари форумида барқарор тараққиёт ва глобал ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди
- Сенатор талаба қизлар билан давлат хизматида аёллар иштирокини кенгайтириш масаласини муҳокама қилди
- Судьялар олий кенгаши таркибини сайлаш масаласи кўриб чиқилди
- Сенат қўмитасида киберхавфсизлик ва жиноятчиликка қарши янги чоралар кўриб чиқилмоқда
- Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг