Сенатор талаба қизлар билан давлат хизматида аёллар иштирокини кенгайтириш масаласини муҳокама қилди
Олий Мажлис Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Малика Қодирхонова Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида хотин-қизларнинг давлат бошқаруви ва фуқаролик хизматидаги ўрнини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган тадбирда иштирок этди.
Тадбир давомида сенатор томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар, жумладан, «Раҳбар аёллар мактаби» фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Мазкур лойиҳа келгусида юқори лавозимларда фаолият юритиш истагида бўлган ёш ва салоҳиятли хотин-қизлар учун муҳим касбий майдон экани алоҳида таъкидланди.
Очиқ мулоқот давомида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган гендер тенглик, касбий ривожланиш, оила ва иш фаолиятини уйғунлаштириш каби масалалар юзасидан саволларига батафсил жавоблар олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида
- Закиров Фаррух Каримовични «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров шарафланди
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- Эронда интернет узилиши 47 кундан бери давом этмоқда
- WSJ: Европа АҚШнинг НАТОдан эҳтимолий чиқишига қарши захира мудофаа режасини ишлаб чиқмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг