Сенат қўмитасида киберхавфсизлик ва жиноятчиликка қарши янги чоралар кўриб чиқилмоқда
Олий Мажлис Сенатининг 2026 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ахборот технологиялари орқали содир этиладиган жиноятларга қарши курашишни кучайтиришга қаратилган ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Жиноят кодексини такомиллаштириш, хусусан кибержиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шу мақсадда вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилгани таъкидланди.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда ахборот технологиялари жадал ривожланиши билан бирга кибержиноятлар сони ҳам кескин ортиб бормоқда. Хусусан, электрон тўлов тизимлари орқали маблағларни талон-торож қилиш, шахсий маълумотларни ўғирлаш, шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида овоз ва қиёфани сохталаштириш ҳолатлари кўпаймоқда.
Статистик маълумотларга кўра 2021 йилда рақамли маконда 20 турдаги жиноят қайд этилган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 64 тага етган. 2025 йилда эса республикада қайд этилган жами жиноятларнинг 49,6 фоизи ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятлар ҳиссасига тўғри келган.
Йиғилишда кибержиноятларнинг юқори яширинлик даражаси, уларнинг масофадан туриб содир этилиши каби омиллар уларнинг ижтимоий хавфлилигини ошираётгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Хавфсиз муҳит» тамойили доирасида нафақат жисмоний, балки рақамли маконда ҳам фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа экани қайд этилди.
Йиғилиш якунида кибержиноятларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, қонунчиликни такомиллаштириш ва жазо чораларини кучайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида
- Закиров Фаррух Каримовични «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров шарафланди
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- Эронда интернет узилиши 47 кундан бери давом этмоқда
- WSJ: Европа АҚШнинг НАТОдан эҳтимолий чиқишига қарши захира мудофаа режасини ишлаб чиқмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг