Ўзбекистонда интернетда сўкиниш ва жангариликни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган ҳужжат билан бир қатор янги маъмурий жавобгарлик турлари жорий этилмоқда.
Янги тартибга кўра, қуйидаги ҳаракатлар учун жазо чоралари белгиланади:
Телекоммуникация тармоқлари ва интернет орқали фуқароларни ҳақорат қилиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларни содир этиш ҳамда уятли сўзлардан фойдаланиш.
Хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни тарғиб қилувчи, реклама қилувчи ёки намойиш этувчи маҳсулотларни тарқатиш.
Оммавий ахборот воситалари ва интернетда шахснинг ўзи томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликни тарғиб қилувчи (масалан, скандал видеолар, қоидабузарликлар акс этган лавҳалар) материалларни тарқатиш.
Ижро ҳаракатлари давомида хатланган ёки рўйхатга олинган мулкни яшириш, йўқотиш ёки унга шикаст етказиш.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизматининг таъкидлашича, ушбу нормалар ахборот маконида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларни оммалаштириш ва уларга тақлид қилишнинг олдини олишга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида
- Закиров Фаррух Каримовични «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров шарафланди
- Эронда интернет узилиши 47 кундан бери давом этмоқда
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- WSJ: Европа АҚШнинг НАТОдан эҳтимолий чиқишига қарши захира мудофаа режасини ишлаб чиқмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг