Эронда интернет узилиши 47 кундан бери давом этмоқда
Эронда интернет алоқаси 1 100 соатдан ортиқ вақт давомида деярли бутунлай йўқолган. Бу ҳақда NetBlocks маълумотларига таяниб ТАСС хабар бермоқда.
«Эронда интернетнинг ўчирилиши 47 кундан бери давом этмоқда, 1 104 соат халқаро алоқасиз ўтди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ, Эрондаги ушбу блокада бутун мамлакат миқёсида дунёдаги кузатувлар тарихидаги энг узоқ давом этган узилиш бўлгани хабар қилинган эди.
Бундан олдин Америка етакчиси Дональд Трамп АҚШ Эронни бомбардимон қилишни икки ҳафтага тўхтатишини маълум қилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг