Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербургнинг тарихий обидалари билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди.

21:10 26 Декабрь 2023
Адлия вазирининг парламент сўровига жавоби муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан депутатлар Адлия вазири А. Тошқуловнинг Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавобини муҳокама қилдилар.

14:14 26 Декабрь 2023
«Яшил энергия» сертификатлари савдосидан тушган даромадлар фойда солиғидан озод этилиши мумкин

Бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш янада ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам қуйи палата мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

14:10 26 Декабрь 2023
Депутатлар «Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенциясини (Женева, 1949 йил 1 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан «Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенциясини (Женева, 1949 йил 1 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

14:04 26 Декабрь 2023
Микроқарз беришнинг энг юқори миқдорини эллик миллион сўмдан юз миллион сўмгача оширилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди

14:01 26 Декабрь 2023
Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш учун қулай шароит-шароитлар яратилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат — «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора‑тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди.

13:57 26 Декабрь 2023
Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини ССВ томонидан тасдиқланишини назарда тутувчи ортиқча бюрократик норма чиқариб ташланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида «Фармацевтика соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

13:53 26 Декабрь 2023
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий таъсир кўрсатиш чоралари янада самарали қўлланилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

13:49 26 Декабрь 2023
Пенсия тайинлашда инсон омили камайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида инсон омилини камайтириш, кекса ёшдаги шахсларга давлат хизмати кўрсатилиши сифатини янада оширишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

13:45 26 Декабрь 2023
Интеллектуал мулк соҳаси янада такомиллаштирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар томонидан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-1-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

13:42 26 Декабрь 2023

Янгиликлар тақвими

Кластер