Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий таъсир кўрсатиш чоралари янада самарали қўлланилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг эҳтиётсизлиги ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли уй-жой фондида одамлар соғлиғига зарар етиши ёхуд ўзганинг мол-мулки шикастланиши ёки унинг йўқ қилиниши билан боғлиқ бўлмаган тарзда ёнғин содир бўлганда бундай шахсларни жавобгарликдан озод қилиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, бошқа шахсларга қўлланилиб келинаётгани каби тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини тўғридан-тўғри қўллаш ҳуқуқини давлат ёнғин назорати органларига берилиши назарда тутиляпти.
Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мавжуд амалиётнинг бир қанча хусусиятларини ўзгартириб, ёнғинлар профилактикасининг ва табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини оширишга, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий таъсир кўрсатиш чораларининг янада самарали қўлланилишини таъминлашга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг