Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш учун қулай шароит-шароитлар яратилади

13:57 26 Декабрь 2023 Сиёсат
389 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат — «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора‑тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди.

Қонун лойиҳаси билан Солиқ қодексининг тегишли моддаларига тадбиркорлик субъектларига улар томонидан яратилган иш ўринлари сонига қараб тўланадиган солиқларни пасайтирилган ставкаларда ҳамда бўлиб-бўлиб тўлашга имконият беришни кўзда тутувчи нормалар билан тўлдирилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишига ва аҳоли бандлигининг ўсишига, камбағалликни қисқартиришга ҳамда кам таъминланган оилалар аъзоларини ишга қабул қилишда тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш учун қулай шароит-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер