Депутатлар «Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенциясини (Женева, 1949 йил 1 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан «Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенциясини (Женева, 1949 йил 1 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Мазкур Конвенциянинг ратификация қилиниши келгусида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга, Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳужжатларида белгиланган меҳнат ҳуқуқларини, шу жумладан, меҳнати учун муносиб иш ҳақини ўз вақтида олиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро стандартларни самарали жорий этишга, шу билан бирга, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш учун хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг