All

Ўзбекистон коронавирусдан ҳимояланишда Хитой стандартини танлади

Коронавирус COVID-19 хавфли инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 7 апрел куни Хитой Халқ Республикасининг Стандартлаштириш ташкилотидан тиббий юз ниқоблари ва ҳимоя кийимлари (қўлқоп, халат) учун ишлаб чиқилган 23 та стандарт олинди.

16:09 08 Апрель 2020
Техникум битирувчилари тиббиёт олий ўқув юртига имтиҳонсиз II курсга қабул қилинади

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежи Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатли техникумлари этиб қайта ташкил этилади. Бу Президентнинг 7 апрелдаги қарорида назарда тутилган.

15:33 08 Апрель 2020
Ҳавонинг кескин совиши коронавирусни авж олдириши мумкинми?

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

14:43 08 Апрель 2020
Депутат мурожаати: Касалликни оиламизга олиб кирмаслик учун, энг аввало, ўзимиз масъулмиз

Давлатимиз раҳбарининг халқимизга қилган навбатдаги мурожаати аҳоли бирдамлигини мустаҳкамлаш, ҳар бир инсонда қатъий фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Буни мурожаатни яна бир карра чуқур мушоҳада қилиб, амин бўлдик. Мамлакат Президенти халқ учун, унинг саломатлиги, фаровонлиги, ижтимоий ҳимояси, келажаги учун...

14:31 08 Апрель 2020
Ташқи ишлар вазири ўринбосари: “30 мартга қадар Ўзбекистонга олиб келинмаган фуқароларимиздан бизни тушунишларини илтимос қилган бўлар эдик”

“Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураши февраль ойида бошланган эди. Ўзбекистон ҳукумати кўплаб давлатлардан ўз фуқароларини олиб келди. Жумладан, Қозоғистондан 7 мингга яқин фуқароларимиз олиб келинган. Хитой Халқ Республикасидан 3,5 минг ва Туркиядан мингдан ортиқ фуқароларимиз олиб келинган.

14:23 08 Апрель 2020
Бу йил коллеж ва лицей битирувчилари ўқишга имтиҳонсиз қабул қилинадими?

Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ваакадемик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муносабат билдирди.

14:01 08 Апрель 2020
Қандай ҳолларда тиббиёт ходимларига 250 млн сўм тўланади?

Коронавирус инфекциясини аниқлаш, ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошираётган тиббиёт ходимларини ойлик иш ҳақининг 6 фоизидан ташқари қўшимча рағбатлантириш назарда тутилганми? Ушбу саволга Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди.

13:21 08 Апрель 2020
Бир кунда 468 та автомобиль шаҳар бўйлаб рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланган

Йўл-патруль хизмати ва Миллий гвардия ҳамда санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан 7 апрель куни Тошкент йўлларида 758 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги фактлари қайд этилди. 450 та автомобиль жарима майдончасига жойланди. 468 та автомобиль шаҳар бўйлаб рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланган.

13:01 08 Апрель 2020
Карантин вақтида фойдаланилмаган мол-мулк учун ижара ҳақи тўлаш мажбурийми?

Хусусий тадбиркорман. Ижара шартномаси бўйича ижрадаги мол-мулкдан карантин вақтида фойдаланмаса, ижара ҳақини тўлаш мажбурийми? Ушбу саволга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов жавоб берди.

12:12 08 Апрель 2020
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ учинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

11:39 08 Апрель 2020
Кредитнинг тўлов муддати кечиктирилган даври учун ҳам фоиз ҳисобланади

Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланилиши лозим. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.

11:37 08 Апрель 2020
Ла Лига раҳбари: Лионель Мессининг кетиши Испания чемпионати учун фожиа эмас

Футбол бўйича Испания чемпионати — Ла Лига президенти Хавер Тебас “Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини Италиянинг “Интер” клубига ўтиши ҳақидаги гап-сўзларга ўз муносабатини билдирди, дея ёзмоқда Goal нашри.

10:47 08 Апрель 2020
Бир суткада АҚШда коронавирусдан 1736 нафар одам ҳаётдан кўз юмди — бу мутлақ “рекорд“ кўрсаткич

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, охирги бир суткада АҚШда коронавирус туфайли 1736 киши ҳаётдан кўз юмган. Бу мамлакатда пандемия бошлангандан бери энг юқори кўрсаткичдир. Натижада АҚШда инфекция тарқалиши бошланган бери вафот этганлар сони 12 722 кишига етди.

10:25 08 Апрель 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

2020 йил 8 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 534 нафарни ташкил қилмоқда.

09:57 08 Апрель 2020
Олимлар коронавируснинг “овозини” ёзиб олди

Америкалик биологлар коронавирус оқсилларининг тебранишларини овозга айлантиришди ва уни ёзиб олди.

02:26 08 Апрель 2020
Саратон хасталигига қарши табиий дори топилди

АҚШнинг Жанубий Каролина Тиббиёт университети олимлари Индонезиянинг Манадо кўрфазида яшайдиган денгиз шимгичлари (кўп ҳужайрали денгиз ҳайвонлари бўлиб, сув остига бириккан ҳолда яшайди)дан ажратиб олинган манзамин А моддаси бачадон бўйни саратони ҳужайраларининг ўсишини тўхтатиши мумкинлигини аниқлашди.

02:22 08 Апрель 2020
Коронавирус таъсир ўтказа олмади. Tesla ўзининг савдо рекордини янгилади

Американинг электр транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи “Tesla” компанияси коронавирус пандемияси ҳамда таҳлилчиларнинг салбий тахминларига қарамай рекорд ўрнатишда давом этмоқда.

02:17 08 Апрель 2020
Коронавирус гўдакларда қандай кечади?

Олимлар коронавирус инфекцияси ҳомиладор аёлдан туғилмаган боласига ҳам юқиши мумкин деган хулосага келишди. Аммо шунга қарамай, янги туғилган чақалоқларда касаллик оғир шаклда жуда кам учрайди.

02:11 08 Апрель 2020
Энди тиббиёт ОТМда чет тилини яхши биладиган талабаларга қўшимча стипендия тўланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаги ҳақида хабар берган эдик.

02:05 08 Апрель 2020
Айрим олийгоҳларга давлат гранти асосида қабул қилиш 50 фоизгача оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаги ҳақида хабар берган эдик.

01:57 08 Апрель 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер