Бу йил коллеж ва лицей битирувчилари ўқишга имтиҳонсиз қабул қилинадими?

14:01 08 Апрель 2020 Жамият
8591 0

архив фото

Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ваакадемик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муносабат билдирди.

Таъкидланишича, хабарлар ҳақиқатга зид. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган.

Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганлиги маълум қилади. Абитуриентларни эса ёзги имтиҳон ва синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер