Олимлар коронавируснинг “овозини” ёзиб олди

02:26 08 Апрель 2020 Дунё
1480 0

foto by: Google

Америкалик биологлар коронавирус оқсилларининг тебранишларини овозга айлантиришди ва уни ёзиб олди.

Ушбу хабар “Soundcloud” нашрида овоз билан бирга тақдим этилди.

Маълум қилинишича, тадқиқот давомида олимлар кўп миқдорда масса, энергия ва алоқа ҳолатига қараб аминокислоталар томонидан яратилган табиий тебранишларни ўзгартирган SARS-CоV-2 оқсилининг товушини ёзиб олган.

"Айни дақиқаларда эшитаётганингиз бу кўп қаватли алгоритмик композиция бўлиб, у бутун оқсилнинг тебраниш спектрини ва ритмик элементларини, шунингдек, аминокислоталарнинг ўзаро боғланган оҳанглар кўринишидаги кетма-кетлиги ҳамда катланишини акс эттиради", деб “Scinexx” портали тадқиқот гуруҳи раҳбари Маркус Бухлернинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Мутахассислар, шунингдек, пайдо бўлган "композицияда" ёқимли "тинчлантирувчи" товушларни топиш мумкинлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер