Ўзбекистон коронавирусдан ҳимояланишда Хитой стандартини танлади

16:09 08 Апрель 2020 Жамият
1082 0

архив фото

Коронавирус COVID-19 хавфли инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 7 апрел куни Хитой Халқ Республикасининг Стандартлаштириш ташкилотидан тиббий юз ниқоблари ва ҳимоя кийимлари (қўлқоп, халат) учун ишлаб чиқилган 23 та стандарт олинди.

Ушбу стандартлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тиббий юз ниқоблари ва ҳимоя кийимлари маҳсулотларини илғор, ривожланган давлатларнинг стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ҳамда уларниички ва ташқи бозорларга етказиб беришни кўпайтиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунга қадар коронавирус аниқланганлар 534 нафарга етди. Улардан 30 нафари бутунлай соғайди, 3 киши вафот этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер