All

«Рақамли Ўзбекистон-2030»: вазифалар аниқ, фақатгина уни сифатли ва самарали амалга ошириш керак

Бугун замон шиддат билан ривожланмоқда. Замонавий ахборот технологиялар кириб бормаган соҳа қолмади, ҳисоб. Табиийки ҳар бир мамлакатнинг ривожланиши ва унинг рақобатбардошлигини таъминлаш замонавий ахборот-коммуникация ва «рақамли» технологиялар жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларига қанчалик жорий этилгани билан баҳоланмоқда.

11:04 19 Июнь 2020
Cувга чўкаётган гўдакнинг ҳаёти сақлаб қолинди 

2020 йил 18 июнь куни соат 11:10лар атрофида Тошкент вилояти Бекобод тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Хосёз” каналининг қирғоқбўйи ҳудудида Тошкент вилояти ФВБ Бекобод шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли Ёнғин-қутқарув қисм қутқарувчиси сержант Жасур Умирзаков сув ҳавзаларида...

10:59 19 Июнь 2020
«Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган биринчи масала – «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

10:55 19 Июнь 2020
Танзила Нарбаева: Ҳудудларга чиққанда кўряпмиз: муаммо кўп, одамларда саволлар тўпланиб қолган. Лекин ҳамма сенаторлар ҳам уларни эшитяпти, дея олмаймиз.

Биз ҳудудларга чиққанда ижро органлари ёки бошқа тузилмалар вакилларидан ишчи гуруҳ тузиб, муаммо ахтариб юрибмиз. Аслида ҳудудлардаги сенаторларимиз, депутатларимиз бизни “муаммолар портфели” билан кутиб олиши ёки марказдан ишчи гуруҳи келишини кутиб ўтирмасдан муаммоларни Сенат ёки маҳаллий Кенгаш муҳокамасига киритиб бориши...

10:50 19 Июнь 2020
Халқаро рейтинг ва индексларда республикамизга берилган баҳо – бу ҳудудларга берилган баҳо

Танзила НАРБАЕВА, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси: Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотлар натижаси ўлароқ қатор халқаро рейтинглардаги кўрсаткичларимиз яхшиланди. Шунга қарамай, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш талаб даражасида деб бўлмайди.

10:46 19 Июнь 2020
Наманганда 15 мингта жўжа аҳолига бепул тарқатилди

— Бу орқали биз карантин шароитида эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб - қувватлаш ҳамда хонадонларида паррандачиликни ривожлантиришлари учун оз бўлса-да ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз, — дейди Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган шаҳар ижро этувчи аппарати раҳбари Хусанбой Алиев.

10:43 19 Июнь 2020
Ўзбекистонда қанча эҳтиёжманд хонадон бор? 

Республика бўйича 7 млн. 192 мингдан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини (4,1 фоиз) эҳтиёжманд хонадон ҳисобланади. Ушбу хонадонларнинг рўйхатлари маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари билан тасдиқланган.

10:39 19 Июнь 2020
Бугун матбуотда нималар чоп этилган?

Журналистикада жанрлар кўп. Мақола, хабар, шарҳ, репортаж, интервью, хат, ҳисобот, очерк, эссе, фелетон... Уларнинг ҳар бири шакл-шамойилию мазмун-мундарижасигача бир-биридан фарқланади. Аммо бугунги гобалллашув даврида интернет фойдаланувчиларига асосан тезкор ахборотлар етказиб бериш учун рақобат кетмоқда. Шу боис, юқорида саналган жанрлардаги материалларни...

10:11 19 Июнь 2020
Сенат ялпи мажлиси жонли эфирда ёритиб борилмоқда

Бугун, 2020 йил 19 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

09:58 19 Июнь 2020
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди

09:55 19 Июнь 2020
Бугун учта, эртага битта чартер рейс амалга оширилади

Эртага, 20 июнь куни Тошкент — Қозон — Тошкент йўналишида чартер рейс амалга оширилади.

09:47 19 Июнь 2020
Маҳаллий кенгашлар бугун одамлар дарди ва ташвиши билан яшаши керак

Президентимизнинг жорий йилнинг 3 июнь кунги видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш орқали уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида секторлар ва ижро органлари раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш вазифалари белгилаб берилганди. Ушбу масалаларни Олий...

09:44 19 Июнь 2020
МИБ «миссия»си якунланди, аммо суд ва бошқа орган қарорларини ижро этишни давом эттиради

Бюрога юклатилган вазифалар сабаб юртдошларимизда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, тўлов интизомига риоя қилиш маданияти шакллана бошлади.

07:48 19 Июнь 2020
Хитой COVID-19 вакцинасини биринчи бўлиб Африкага бермоқчи

Хитой раиси буни Хитой ва Африканинг коронавирусга қарши биргаликдаги кураши бўйича видеоанжуман шаклида ўтказилган саммитида маълум қилган.

07:24 19 Июнь 2020
Тошкентда Дўрмон йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

19 июндан 5 июлга қадар Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўлидан ўтган магистраль иссиқлик қувурини капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади

07:10 19 Июнь 2020
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга сиҳат-саломатлик тилаб мактуб йўллади

Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевда коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берилди. 

06:43 19 Июнь 2020
«Барселона»нинг собиқ мураббийида даволаб бўлмайдиган касаллик аниқланди

Афсуски, бу касалликнинг давоси йўқ ва охир оқибат тўлиқ фалажга олиб келади.

23:41 18 Июнь 2020
Озарбайжон президенти Ғалаба байрамида иштирок этмайди

Хабарда қайд этилишича, байрам тантаналарида Озарбайжон номидан мамлакат мудофаа вазири ва 75 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этади. 

23:28 18 Июнь 2020
Бугун коронавирус аниқланган беморлар ҳақида мaълумот берилди

Бугун коронавирус аниқланган беморлар ҳақида мaълумот берилди

23:24 18 Июнь 2020
Ўзбекистонда охирги икки ойда 20 нафар вояга етмаган бола сувда чўкиб ҳалок бўлган

Унда айтилишича, 2020 йилда 64 нафар фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлган, уларнинг 20 нафардан ортиғи вояга етмаган болалардир.

23:19 18 Июнь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер