All

Сенат аъзолари яна бир муҳим Қонунни маъқуллади

Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2019 йил 29 апрель) ратификация қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам муҳокама қилинди.

13:11 19 Июнь 2020
Сенат Раиси ота-оналарга мурожаат қилди

Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир», деган сўзлари аҳамияти бугун ошган бўлса ошганки, асло пасайган эмас.

13:09 19 Июнь 2020
Муқимийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган вебинар-давра суҳбати ташкил этилди

Бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Молиявий таҳлил ва аудит» кафедраси ва Тошкент банк коллежининг маънавий-маърифий тадбирлари режаси доирасида «Муқимийнинг адабий меросини ўрганиш ёш авлоднинг бурчидир» мавзусида вебинар-давра суҳбати ўтказилди.

13:03 19 Июнь 2020
Самарқандлик пиллакорлар шартнома режасини ортиғи билан бажарди

Баҳорнинг серёғин келиши, ҳар хил инжиқликларига қарамасдан, Самарқанд вилояти пиллакорлари 49 минг 350 қути ипак қурти уруғини сифатли жонлантирган, барча фермер хўжаликлари ҳамда касаначиларга тўлиқ тарқатган ҳолда 50 мингга яқин аҳолининг бандлиги таъминланди. 

12:59 19 Июнь 2020
Энг китобхон оилага «Спарк» автомобили берилади

Хоразм вилоятида аҳоли, айниқса ёшлар орасида китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, китоб тарғиботини самарали ташкил қилиш мақсадида яна бир хайрли ишга қўл урилди. «Урганч китоб маркази» савдо дўкони томонидан «Энг китобхон оила» деб номланган акция эълон қилинди. Унга кўра ушбу дўкондан...

12:56 19 Июнь 2020
Дори воситаларини нотиббий мақсадда ишлатиш ёшларимиз, қолаверса, миллат келажагига рахна солиши аниқ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган йил давомида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний айланиши бўйича келиб тушган мурожаатлар асосида, қарийб 50 минг ўрам дори воситаси мусодара қилинган.

12:52 19 Июнь 2020
"Сўнгги икки йилда тез ёрдам машиналарининг ўз вақтида етиб келмаслиги оқибатида 48 мингдан ортиқ ўлим ҳолати юз берган"

​​​​​​​Танзила НАРБАЕВА, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси: Сўнгги икки йилда тез ёрдам машиналарининг ўз вақтида етиб келмаслиги оқибатида 48 мингдан ортиқ ўлим ҳолати юз берган. Охирги уч йилда ҳайдовчилар томонидан махсус автотранспорт воситаларига йўл бермаслик билан боғлиқ 700 дан...

12:24 19 Июнь 2020
Спикер ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухорода тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди

Халқимиз бошига тушган оғир ва синовли кунлар қишлоқ хўжалигига, жумладан, иқтисодиётимизга жиддий зарар етказди. Коронавирус пандемияси туфайли бир муддат кўплаб тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўхтатиб қўйилди. Айни пайтда улар қайта ишга тушиб, бу билан бандликни таъминлаш борасида оз бўлса-да силжиш сезилди.

12:22 19 Июнь 2020
Иккитадан кодекс ва қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Улар нима беради?

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги каби бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

12:19 19 Июнь 2020
Янги Қонун билан қандай ўзгартишлар киритилмоқда?

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни парламент юқори палатаси бешинчи ялпи мажлисида муҳокама марказида бўлди.

12:03 19 Июнь 2020
“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

12:00 19 Июнь 2020
Улуғ Навоийга ҳурмат-эҳтиромнинг юксак ифодаси

Темурийлар ренессансининг даҳо сўз санъаткори, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг муҳташам ҳайкали Адиблар хиёбонида янги Ўзбекистонга хос услубда қайтадан бунёд этилди.

11:57 19 Июнь 2020
Тожикистон — Ўзбекистон муносабатларидаги «музлар» қандай эриди?

Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги барча мамлакатлар билан чегарадош бўлган ягона давлат. Шунинг учун минтақада унинг мавқеи ўзгача. Республикадаги янгиланишлар, ислоҳотлар нафақат Ўзбекистоннинг ўзи, балки бутун Марказий Осиё учун ҳам катта таъсир кўрсатиш аҳамиятига эга. Ҳеч кимга сир эмас, географик, демографик...

11:55 19 Июнь 2020
Пойтахтимизда гиёҳванд моддалар савдоси кўпаймоқдами?

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати маълумотларига кўра, жорий июнь ойининг ўтган ярмида Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг туман бўлинмалари ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ 74 та ҳолат аниқланган. Ушбу хатти-ҳаракатлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.

11:44 19 Июнь 2020
Сенаторлар Қонунни рад этди

Олий Мажлис Сенати бешинчи ялпи мажлис кун тартибига киритилган навбатдаги масала – “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.

11:40 19 Июнь 2020
Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Сенаторлар бешинчи ялпи мажлисда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқди.

11:31 19 Июнь 2020
«Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни ҳам кўриб чиқилди.

11:23 19 Июнь 2020
Велосипед ҳайдовчиси ҳам мастлик бўйича текширилиши мумкинми? Шу каби саволларга аниқ жавоблар

Ҳайдовчиларнинг мастлик ҳолати қандай аниқланади? «Ҳуқуқий ахборот» канали ушбу саволга батафсил жавоб берди.

11:21 19 Июнь 2020
Ҳар бир мурожаатга эътибор қаратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси томонидан Президент маслаҳатчисининг ўринбосари А.Усмонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ иштирокида Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари аҳолиси учун кўчма қабул ташкил этилди.

11:19 19 Июнь 2020
Нега илм-фан ва инновациялар соҳасини молиялаштиришда асосий юк давлат бюджети зиммасига тушмоқда?

Бугунги кунда ушбу йўналишда хусусий секторнинг иштироки пастлиги сабабли илм-фан ва инновациялар соҳасини молиялаштиришда асосий юк давлат бюджети зиммасига тушмоқда. Илм-фан соҳасига ажратилган молиялаштириш бугунги кунда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоизни ташкил этмоқда.

11:06 19 Июнь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер