Энг китобхон оилага «Спарк» автомобили берилади
Хоразм вилоятида аҳоли, айниқса, ёшлар орасида китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, китоб тарғиботини самарали ташкил қилиш мақсадида яна бир хайрли ишга қўл урилди. «Урганч китоб маркази» савдо дўкони томонидан «Энг китобхон оила» деб номланган акция эълон қилинди. Унга кўра ушбу дўкондан 100 минг сўмлик китоблар харид қилган китобхон оилалар акцияда иштирок этади ва мазкур бадиий асарлар юзасидан ўтказиладиган беллашув орқали ғолиблар аниқланади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар, ”Энг китобхон оила” эса бош соврин — «Спарк» автомобили билан тақдирланади.
Одилбек Одамбоев,
(«Халқ сўзи»)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг