Ўзбекистонда қанча эҳтиёжманд хонадон бор?
Танзила НАРБАЕВА, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси: Пандемия сабабли мамлакатимиз иқтисодий қийинчиликларни бошидан кечираётганлигига қарамасдан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Кам таъминланган эҳтиёжманд аҳоли рўйхати шакллантирилиб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.
Республика бўйича 7 млн. 192 мингдан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини (4,1 фоиз) эҳтиёжманд хонадон ҳисобланади. Ушбу хонадонларнинг рўйхатлари маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари билан тасдиқланган.
Тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятлари янада кенгайтирилмоқда. Амалдаги кўплаб талаб ва чекловлар қайта кўриб чиқилиб, соддалаштирилмоқда, катта имтиёзлар берилмоқда, тадбиркорлик қўллаб-қувватланмоқда. Бунинг натижасида эса 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти ва 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилди.
Умуман олганда, мамлакатимизда COVID-19 инфекцияси тарқалишини жиловлаш, аҳолининг энг эҳтиёжманд қатламлари учун пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилган чоралар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш томонидан юксак баҳоланди.
Карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз ва эришган натижаларимиз Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан ҳам эътироф этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг