Ўзбекистонда охирги икки ойда 20 нафар вояга етмаган бола сувда чўкиб ҳалок бўлган
Ўзбекистонда май—июнь ойларида вояга етмаган боланинг 20 нафари сувда чўкиб ҳалок бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев 18 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Унда айтилишича, 2020 йилда 64 нафар фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлган, уларнинг 20 нафардан ортиғи вояга етмаган болалардир.
Сувда чўкиб ҳалок бўлганнинг
5 нафари — 5 ёшгача бўлган болалар
8 нафари — 14 ёшгача бўлган ўсмирлар
7 нафари — 18 ёшгача бўлган ёшлардир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг