Озарбайжон президенти Ғалаба байрамида иштирок этмайди
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакатда карантин узайтирилганлиги сабабли Москвада 24 июнь куни бўлиб ўтадиган Ғалаба байрамида қатнаша олмайди. У бу ҳақда Россия президентига телефон орқали мулоқотида маълум қилган.
«18 июнь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Давлат раҳбари республикада карантин чоралари узайтирилганлиги сабабли Москвада Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган ҳарбий парадда қатнаша олмаслигини афсус билан маълум қилди», - дейилади Озарбайжон президенти матбуот хизмати хабарида.
Хабарда қайд этилишича, байрам тантаналарида Озарбайжон номидан мамлакат мудофаа вазири ва 75 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга маълум қилишича, Қирғизистон, Қозоғистон, Молдова, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Сербия ва Хорватия давлати расмийлари жорий йил ташкил этилаётган Ғалаба байрамида иштирок этишини тасдиқлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг