Cувга чўкаётган гўдакнинг ҳаёти сақлаб қолинди 

10:59 19 Июнь 2020 Жамият
904 0

2020 йил 18 июнь куни соат 11:10лар атрофида Тошкент вилояти Бекобод тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Хосёз” каналининг қирғоқбўйи ҳудудида Тошкент вилояти ФВБ Бекобод шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли Ёнғин-қутқарув қисм қутқарувчиси сержант Жасур Умирзаков сув ҳавзаларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик ишларни олиб бораётган вақтда, каналда гўдак оқиб кетаётганлигини кўриб қолган.

Халоскор ҳеч ўйлаб ўтирмай, дарҳол ўзини сувга ташлаган. Гўдакни каналдан олиб чиқиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва ота-онасига топширган. Воқеа жойига чақиртирилган тез-тиббий ёрдам хизмати гўдакни шифохонага олиб кетган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда болажоннинг соғлиғи яхши.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер