All

Ҳоким фермерга тўн кийдирди

2021 йил ҳосили учун Бағдод туманида ташкил этилган «Бағдод қишлоқ хўжалиги техника ММТП» МЧЖ ғаллачилик кластери томонидан 7 минг 860 гектар ерда ғалла парваришланиб, сифатли ва мўл ҳосил етиштирилди.

23:13 09 Июнь 2021
Навоийда саноат корхоналарида газ-чанг тутиш мосламаларини маҳаллийлаштиришга эришилди

Дунёдаги иқлим ўзгаришлари инсоннинг табиатга беписанд муносабати ва атмосферага чанг ҳамда турли чиқинди газларнинг беаёв ташланиши оқибати эканлиги бугун барчага кундай равшан. Шу сабаб инсоният энди экологик мувозанатни барқарорлаштириш, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича назоратни кучайтириш чораларини кўрмоқда.

23:10 09 Июнь 2021
«Олмаота — Самарқанд — Олмаота» йўналишида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан КС121 рақами остидаги рейс билан учган Аэробус 321 русумли самолёт Тошкент вақти билан 16:15да Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди. Анъанага мувофиқ, ҳаво кемаси ўт ўчирувчи машиналари ёрдамида ҳосил қилинган сунъий сув аркаси тагидан ўтиб, тўхташ жойига келди.

23:08 09 Июнь 2021
Халқимиз кутган муҳим ҳужжат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, очиғини айтганда, ердан фойдаланиш билан боғлиқ манзарани кескин ўзгартирадиган, ҳозирги аянчли вазиятни изга соладиган ҳужжатдир.

22:54 09 Июнь 2021
Энг кичиги 14 ёшда: Қўнғиротда 4 кишини тупроқ босиб қолди. Улардан 3 нафари вафот этди

2021 йил 9 июнь куни соат 05:30 ларда фуқаро С.У.(1990 й.т.), вояга етмаганлар С.К.(2006 й.т.), С.М.(2007 й.т.) ва Д.М.(2004 й.т.) Қўнғирот тумани, «Суўенли» ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида, ер остида бўлган сув қувурини қазиб олаётган вақтида, тупроқ ўпирилиб босиб қолган....

21:39 09 Июнь 2021
Фото: Қўқон ҳокими веломарафонда маррага биринчи бўлиб етиб келди

Қўқон университетида бўлиб ўтаётган “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафони доирасида ўтказилган велопойгада 200 га яқин иштирокчилар қаторида Қўқон шаҳар ҳокими, университет ректори ва сектор раҳбарлари ҳам 8500 метрлик масофани босиб ўтди. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди

21:32 09 Июнь 2021
Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ баҳсларида ҳам Токио — 2020 йўлланмасини қўлга киритишди

Мусобақа регламентига кўра, Осиё чемпионатида яккалик ва гуруҳ машқи бўйича Токио-2020 йўлланмалари ўйналади. Лицензиялар фақат мусобақа ғолибларига тақдим қилинади. Гуруҳ машқида иштирок этган ҳамюртларимиз 5та тўп, шунингдек, 3 та ҳалқа ва 2 жуфт булава дастурида рақобатчиларини сезиларли даражада ортда қолдирди...

20:46 09 Июнь 2021
Таҳлилсиз танқид чангга қурилган қаср кабидир!

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш — бугун нафақат Ўзбекистонда, балки инсоният яшаб турган Ер шарида ҳам глобал масала ҳисобланади. Юлий Юсупов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали эълон қилинган «Экономика катастроф: когда реформа в энергетике?» сарлавҳали постида бу борада ўз таклифларини илгари суради....

20:27 09 Июнь 2021
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Сафар Остонов ҳаётдан кўз юмди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Сафар Остонов ҳаётдан кўз юмди

20:11 09 Июнь 2021
Ўзбекистон Президенти Қатар Давлати делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

19:44 09 Июнь 2021
АҚШ Конгресси Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади

Конгрессда киритилган резолюцияга кўра, Ўзбекистонда Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланган.

18:56 09 Июнь 2021
Эртага Ўзбекистонда ёмғир ёғиши мумкин

«Ўзгидромет» 10 июнь, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

18:02 09 Июнь 2021
3-7 июнь кунлари Тошкентда сўнгги уч асрдаги максимал иссиқ ҳаво қайд этилди

2021 йил 2 июнь куни 3-7 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво массалари кириб келиши, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши ва ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг шу кунлар учун хос бўлгани иқлимий меъёр қийматларидан 7-10 даража юқорилаши тўғрисида...

17:48 09 Июнь 2021
Ўзбекистон — Қатар: Ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига ташриф билан келган Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Соний билан учрашди.

17:44 09 Июнь 2021
Тошкентда «Бўрижар» каналига чўкаётган фуқароларни қутқариш пайтида ФВВ ходимларидан бири ҳалок бўлди

Тошкент шаҳридаги «Бўрижар» каналига чўкаётган икки нафар фуқаро ФВВ ходимлари томонидан қутқариб қолинди, бироқ жасорат кўрсатган ФВВ ходимларидан бири сувда чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

17:41 09 Июнь 2021
Ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштирувчи Республика кенгаши ташкил этилади

Ер — умуммиллий бойлик. Кейинги йилларда ушбу ресурсдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер муносабатлари соҳасида қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ахборот технологияларини жорий қилиш орқали ер ажратиш тартибининг очиқлиги ва шаффофлиги ортиб бормоқда, соҳада бюрократик тўсиқлар бартараф...

15:47 09 Июнь 2021
Ўзбекистон болалар меҳнатини бартараф этиш бўйича муҳим натижаларга эришди. Кейинги қадамлар қандай бўлиши керак?

Ҳар йили 12 июнь — Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни сифатида нишонланади. Бундан мақсад — болалар меҳнати муаммосига ва уни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш зарурлигига бутун дунё эътиборини қаратишдир. Зеро, бугунги кунга келиб жаҳонда ҳар ўн боладан бири...

15:33 09 Июнь 2021
Мактабнинг 9–11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш тартиби жорий қилинади

“Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

15:00 09 Июнь 2021
Трамп мамлакатларни "Twitter" вa "Facebook"ни бойкот қилишга чақирди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп кўпроқ мамлакатларни сўз эркинлигини чеклагани учун "Twitter" вa "Facebook"ни бойкот қилишга чақирди.

14:57 09 Июнь 2021
Эртага Ўзбекистонда ҳалқасимон Қуёш тутилиши кузатилади

Ўзбекистон аҳолиси навбатдаги ноёб астрономик ҳодисани кузатиши мумкин – 2021 йил 10 июнь куни Тошкент вақти билан 16:58 да ҳалқасимон Қуёш тутилишини содир бўлади ва у 55 дақиқа давом этади. Бу Қуёш тутилиши 2021 йилдаги Ўзбекистон аҳолиси учун кузатиш мумкин...

14:36 09 Июнь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер