All

Андижонда юк машинасида ёнғин юзага келди

Пахтаобод туманининг Серсув кўчасида «Газ-53» русумли юк автомашинасида ёнғин юзага келди. Ҳодиса ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди, тан жароҳати олганлар йўқ.

14:02 10 Июнь 2021
Марғилонда табиий газ тармоғини ўтказиб бериш мақсадида аҳолидан йиғилган пулларни ўзлаштириб кетган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.Х. «Марғилоншаҳаргаз» филиали ходимлари А.В. ва Ш.А. билан олдиндан тил бириктириб, 2020 йил ноябрь ойида шаҳардаги Ипак йўли МФЙда янги газ тармоғига улатиб беришни ваъда қилиб, аҳолидан...

13:55 10 Июнь 2021
Душанбеда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президентлар тор доирада мулоқот қилди (фото)

Душанбе шаҳридаги “Қасри Миллат” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

13:55 10 Июнь 2021
Наманганлик тадбиркор Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида текстиль фабрикаси қурадиган бўлди

Шу кунларда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилоятида бўлиб турибди. Ҳар икки вилоят ўртасидаги маданий-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётган сафар доирасида барча жабҳаларда дўстона қўшничилик тамойилига асосланган ўзар тенг ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган...

13:53 10 Июнь 2021
Университетларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича Россия тажрибаси ўрганилмоқда

Яқинда Таълим инспекцияси мутасаддиларининг олий таълим соҳасида халқаро эксперт, Times Higher Education ташкилотининг Россия ва МДХ мамлакатлари бўйича минтақавий директори (2017-2019) Егор Яблоков билан университетларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга доир Россия тажрибасини ўрганиш бўйича видеоконференция форматида учрашуви бўлиб ўтди.

13:50 10 Июнь 2021
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар Самарқанд ва Тошкент вилоятларида давом эттирилади

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда...

13:47 10 Июнь 2021
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.С. бошқа бир фуқаро Д.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали Данғара туманидан “B” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 10-15 кунда олиб бериши эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар...

13:41 10 Июнь 2021
Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишон таъсис этилди

Ҳукумат қарори “Гидрометеорология хизмати аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

12:49 10 Июнь 2021
Ўзбекистонда 5 400 000 дозалик вакцина захираси шакллантирилди

Бугун юртимизга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ушбу вакцинанинг юртимизга келтирилган 5-партияси бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:

12:15 10 Июнь 2021
«Ватанпарвар» Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини бепул ўқитишни бошлади

«Ватанпарвар» ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши тасарруфидаги Нукус шаҳар Ўқув спорт техника клубининг автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бепул асосда ўқитилиши бошланди. Бу ҳақда ташкилот Матбуот котиби хабар берди.

12:10 10 Июнь 2021
Ўзбекистон Президенти Душанбеда тантанали кутиб олинди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди.

11:53 10 Июнь 2021
1 июлдан бошлаб пенсиялар миқдори қанча бўлиши маълум қилинди

9 июнь куни Пенсия жамғармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони юзасидан маълумот берилди.

11:46 10 Июнь 2021
Нарх-наво ошишидан камбағал қатлам жабр кўряпти — Улуғбек Иноятов

Бугун айрим турдаги ижтимоий муҳим истеъмол маҳсулотлари нархлари ошиб бориши эътирозларга сабаб бўляпти. Ушбу ҳолатга Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов муносабат билдирди.

11:31 10 Июнь 2021
Ўзбекистонга "Спутник V" вакцинасининг 2-компонентидан 70 минг доза олиб келинди

Бугун тунда юртимизга Россиядан "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди.

10:31 10 Июнь 2021
Навоийда бедарак йўқолган 15 ёшли қиз бошқа вилоятдан топилди

Навоий вилояти Ғозғон шаҳрида яшаб келган, 2006 йилда туғилган Н.Найимова 2021 йилнинг 29 май куни оила аъзолари билан келишмовчилик натижасида яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди

10:20 10 Июнь 2021
24 та ҳудуд қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади

“Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди

09:46 10 Июнь 2021
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10 июнь куни расмий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди

09:41 10 Июнь 2021
Сариосиёда сил касалликлари шифохонасига сув тошиб кирди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги касалхоналарнинг бирига сув тошиб кирганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

02:21 10 Июнь 2021
Жорий йил 1 августдан ерга оид муносабатларда қандай ўзгаришлар бўлади?

Бугунги кунда республикамиз бўйича жами ерлар 44 892,4 минг гектарни ташкил этади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг умумий майдони эса, 20 236,3 минг гектардан иборат. Ҳозирда уни кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

00:08 10 Июнь 2021
Эртага "Тошкент — Хожикент — Тошкент" поезд йўналишида 2 та рейс бекор қилинади

«Тошкент минтақавий темир йўл узели» УКга қарашли ҚОДИРЯ — ОҚҚОВОҚ бекатлари оралиғининг 18-километридан 19-километригача бўлган темир йўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

23:16 09 Июнь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер