Тошкентда «Бўрижар» каналига чўкаётган фуқароларни қутқариш пайтида ФВВ ходимларидан бири ҳалок бўлди

17:41 09 Июнь 2021 Жамият
1231 0

Тошкент шаҳридаги «Бўрижар» каналига чўкаётган икки нафар фуқаро ФВВ ходимлари томонидан қутқариб қолинди, бироқ жасорат кўрсатган ФВВ ходимларидан бири сувда чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

Хабарга кўра, куни кеча соат 15:16ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ю.Ражабий МФЙдан оқиб ўтувчи «Бўрижар» каналида тақиқланган жойда сувга тушган фуқаро чўкишни бошлаган. Бу вақтда айнан ушбу ҳудудда назорат олиб бораётган Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг икки нафар ходими чўкаётган фуқарони кўриб, қутқарув ишларини амалга оширганлар.

Қутқарув жараёнида ФВВ ходимлари А.Азимхўжаевва И.Муродовлар фуқаро С.Қ.ни (аёл) қутқариб қолади. Шундан сўнг, аввал унинг ёнидаги фуқаро Ф.К. (эркак) кейинчалик С.Қ. ўзбошимчалик билан такроран ўзини сувга ташлаган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати туфайли иккала фуқароларнинг ҳам ҳаёти сақлаб қолинди. Афсуски, қутқарувчи А.Азимхўжаев хизмат вазифасини бажариш чоғида жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер