Сенат Раиси бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Парламентлараро иттифоқнинг 152-ассамблеясида иштирок этмоқда
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси айни кунларда Истанбул шаҳрида ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 152-ассамблеясида фаол иштирок этмоқда.
Мазкур нуфузли анжуман бу гал «Келажак авлодлар манфаатлари йўлида ишончни мустаҳкамлаш, барқарор тинчликни таъминлаш ва адолатни қарор топтириш» мавзусига бағишланган бўлиб, унда глобал аҳамиятга эга масалалар муҳокама қилинади.
Ташриф доирасида делегация аъзолари бир қатор муҳим мулоқот ва форумларда қатнашиши режалаштирилган. Парламент аёл аъзолари форуми, Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғининг 5-конференцияси ҳамда Ёш парламент аъзолари форуми шулар жумласидандир.
Шу билан бирга, Ўзбекистон делегациясининг парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама учрашувлари ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида
- Закиров Фаррух Каримовични «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров шарафланди
- Эронда интернет узилиши 47 кундан бери давом этмоқда
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- WSJ: Европа АҚШнинг НАТОдан эҳтимолий чиқишига қарши захира мудофаа режасини ишлаб чиқмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг