Special

Хитойлик жарроҳларнинг беминнат ёрдами туфайли 103 ёшли ҳамюртимиз яна ёруғ дунёни кўриш бахтига мушарраф бўлди​ 

Ўзбекистонда шу йилнинг 22 ноябридан 11 декабригача “Ёрқин йўл” халқаро экспресс акцияси муваффақиятли ўтказилди. Зеро, унинг давомида Хитойдан келган шифокорлар ва мутахассислар катарактаси бор беморларни бепул жарроҳлик амалиётидан ўтказди. Бутун мамлакат бўйича 450 дан зиёд аёллар, болалар ва ўрта ҳамда...

11:19 24 Декабрь 2019
"Москва-Андижон-Москва" йўналишидаги рейслар амалга оширила бошланди

“Андижон” халқаро аэропорти давомли танаффусдан сўнг “Uzbekistan Airports” АЖ саъй-ҳаракатлари билан ўз фаолиятини қайта тикламоқда. Ўзбекистон Республикаси авиацион ҳукумати томонидан олинган рухсатга мувофиқ, жорий йилнинг 22 декабридан Россиянинг “ИрАэро” авиакомпанияси “Супержет-100” самолётида "Москва-Андижон-Москва" йўналишидаги рейсларни амалга ошира бошлади. Бу ҳақда...

11:02 24 Декабрь 2019
UzAuto Motors яна тўртта янги моделини тақдим этади

UzAuto Motors 25 декабрь куни Тошкентда Chevroletʼнинг тўртта янги модели тақдимотини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Spot.uz манбаси хабар берди.

20:53 23 Декабрь 2019
Конор Макгрегорнинг навбатдаги жанги учун чипталар бир кунда сотилиб кетди

UFCʼнинг асосий жангида ирландиялик Конор Макгрегор иштирок этадиган навбатдаги турнири учун чиқарилган чипталар 24 соатда сотилиб кетди. Бу ҳақда журналист Кевин Айол ташкилот раҳбари Дэйн Уайтга асосланиб хабар берди.

20:37 23 Декабрь 2019
Гарри Поттернинг маънавий онаси Паттерсон, собиқ президентлар ва Мишель Обамани ортда қолдириб кетди

Жоан Роулинг Forbes версияси бўйича дунёда энг кўп ҳақ оладиган ёзувчилар рейтингида етакчиликни қайтариб олди. У 2019 йилда 92 млн. доллар даромад олган.

18:23 23 Декабрь 2019
МИБнинг Қарши шаҳар бўлими бир кунда 6,5 млрд сўмдан ортиқ маблағларни ундириб берди

Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш жараёнида солиқ қарзларини ундиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тўловларни ўз вақтида тўламаган қарздорларнинг мулклари хатлаб олинмоқда.

12:21 23 Декабрь 2019
“Сайлов — 2019“ видеороликлар танлови ғолиблари 10 миллион сўмгача пул мукофотига эга бўлдилар 

Кеча Тошкентдаги Зарафшон концерт залида “Тараққиёт стратегияси” маркази, Халқаро пресс-клуб ҳамда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “САЙЛОВ-2019” видеороликлар танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказ ахборот хизмати хабар берди.

11:24 22 Декабрь 2019
Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган Термизий аллома ҳақида биласизми?

Термизийнинг “Аш-шамоил ан-набавия” (“Пайғамбарга хос сийрат ва фазилатлар”) асари дунё миқёсида энг кўп нашр этилган асар сифатида ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобидан ҳам ўрин олган.

18:01 21 Декабрь 2019
Ромитанда байрами арафасида 8 та қишлоқдаги 800 дан зиёд хонадонлар тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлди

Халқимизнинг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолари қисқа фурсатда амалга ошаётгани – янги Ўзбекистон яратишдаги дадил қадамларимиздир.

17:46 21 Декабрь 2019
Тошкентдаги собиқ князь Романов қароргоҳи реконструкция қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг музейлар фаолиятини такомиллаштиришга оид қарори қабул қилинди. Бу ҳақда lex.uz хабар берди.

14:53 21 Декабрь 2019
“Аҳмадбой”нинг неча миллиард қарзи борлиги ошкор этилди

Фирибгарлик, ноқонуний молиявий пирамида ташкил этиш ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилиб, жавобгарликка тортилган чинозликАҳмаджон Турсунбоевдан (“Аҳмадбой”) жабр кўрган фуқаролар сони ва уларга етказилган зарар миқдорига аниқлик киритилди.

19:38 17 Декабрь 2019
1 кило "петрушка" 9,5 доллар ёхуд Ўзбекистон Украина ва Россияга кўкат етказиб бериш бўйича яққол пешқадамга айланди

EastFruit портали таҳлилчиларининг қайд этишларича, Ўзбекистон Украина ва Россияга сархил кўкатлар — шивит(укроп), петрушка ва кинза экспорт қилиш ҳажмларини кескин оширган.

17:43 17 Декабрь 2019
Бағдодда етиштирилган балиқлар водий ва Тошкент вилояти бозорларига етказиб берилмоқда

Бағдод туманининг Марказий Фарғона ҳудудида жойлашган “Шўртепа ойдин кўли” балиқчилик фермер хўжалигининг 64 гектар сунъий кўл ҳавзаларида оқ амур, дўнгпешона, сазан (карп) сингари балиқлар парваришланиб, Фарғона водийси вилоятлари ҳамда Тошкент вилояти бозорларига етказиб берилмоқда. Фермер хўжалигида 10 та доимий ва...

16:20 17 Декабрь 2019
МАГАТЭ Ўзбекистон учун тўртта лойиҳани тасдиқлади

Ўзбекистонда атом энергиясидан фойдаланишнинг миллий сиёсатини ва стратегик йўналишларини тайёрлаш ҳамда амалга оширишга масъул бўлган “Ўзатом” агентлиги Халқаро Атом Энергияси Агентлиги (МАГАТЭ) Бошқарув Кенгаши томонидан тўртта лойиҳа тасдиқлаганини эълон қилди.

12:06 17 Декабрь 2019
Ўзбекистонда интернет бошқа давлатларга нисбатан қимматми?

Бундан бор-йўғи 20 йил олдин дунё аҳолисининг 4,1 фоизигина интернетдан фойдаланиш имкониятига эга эди. 2019 йилга келиб глобал тармоқдан фойдаланувчилар сони 4,5 млрд.дан ошиб кетди. Бу башариятнинг 58,8 фоизи деганидир.

18:38 16 Декабрь 2019
Қашқадарёда етмиш ёшли момо операциядан сўнг 9 килограммга “озди”

Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказига қамашилик 70 ёшли момо қорни катталашиб кетаётганидан шикоят қилиб мурожаат қилди. Мутахассисларнинг қайд этишича, ташқи кўрик пайтида беморнинг қорни 37-38 ҳафталик ҳомиладор аёлни эслатган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

18:03 16 Декабрь 2019
Шайх Абдулазиз Мансур: “Милодий янги йил кунини нишонлаш ҳукми ҳақида“

Кейинги йилларда интернет саҳифалари, турли портал ва ва ижтимоий тармоқларда милодий янги йил кунини байрамона кутиб олиш, ушбу муносабат билан бир-бирини табриклаб, эзгу тилаклар билдириш каби одатлар ислом дини таълимотига зид ва куфр деган иддаоларни тарқатиш авж олиб бормоқда. Шуларни...

15:07 16 Декабрь 2019
“Фарғона ҳокими блогернинг “жанозасини ўқиш”ни буюрди”ми? - вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати шу бўйича баёнот берди

“Озодлик” тарқатган “Фарғона ҳокими блогернинг “жанозасини ўқиш” ни буюрди” сарлавҳали мақоласи юзасидан қуйидагиларни билдирамиз.

14:20 16 Декабрь 2019
Кумушконда туристик қишлоқ доирасидаги илк меҳмонхона очилди. Унга 30 млрд. сўм сарфланди.

Тошкент вилояти Паркент туманидаги Кумушкон ҳудудида туристик қишлоқ яратиш бўйича лойиҳа доирасидаги илк меҳмонхона очилди. Бу ҳақда Oʻzbekiston 24 телеканалида хабар қилинди.

11:31 16 Декабрь 2019
“Гап сотиб” яшаган қизиқчининг оғриқлари бизни кулдиради ёхуд таниқли қизиқчи Обид Асомовни ёдга олиб

Чиқишларидан бирида “Ўлим ҳақ. Барчамиз бир куни ўламиз” деб, “ўзи кам сонли қизиқчиларнинг янада камайиб бораётганидан” куйинган Обид Асомовнинг ўзи ҳам бугун бу дунёда йўқ. У ўтган йили 14 декабрда ўткир инфаркт туфайли оламдан ўтди.

16:34 15 Декабрь 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер