МИБнинг Қарши шаҳар бўлими бир кунда 6,5 млрд сўмдан ортиқ маблағларни ундириб берди
Иллюстратив фото
Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш жараёнида солиқ қарзларини ундиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тўловларни ўз вақтида тўламаган қарздорларнинг мулклари хатлаб олинмоқда.
Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар натижасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан бу қарздорликлар бартараф этиб борилмоқда. Жумладан, биргина жорий йилнинг 20 декабрида 6,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ундирилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар берди.
Жумладан, қарздор “МИНОРА ҚУРИЛИШ ЭКСПЕДИЦИЯСИ“ МЧЖ дан 688 млн. сўм, “ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ БУТЛАШ“ МЧЖдан 3 млрд. сўм, “ТЕХНОЛОГИК ТРАНС“ АЖдан 1 млрд. 500 млн сўм, “НЕФТ ВА ГАЗ ҚУДУҚЛАРИНИ СИНАШ “ АЖдан 420 млн. сўм, “ГЕОБУРНЕФТГАЗ СЕРВИС“ МЧЖдан 313 млн. сўм, жами 5 млрд. 703 млн сўм солиқ қарздорлиги ва 182 млн. 128 минг сўм ижро йиғими ундирилиб тегишли ҳисоб рақамларга тўлиқ ўтказилди.
Шунингдек, улардан 4 млн. сўмдан ортиқ маъмурий жарималар ҳам ундирилди.
Шунингдек, “Masonry group” МЧЖдан хам 32 млн сўм солиқ қарздорлиги ва ундан ташқари ижро йиғими ва маъмурий жарималар ундирилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг