All

Ўзбекистонга 7 ойда 3 млрд АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

Республикамизга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 3 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 217 млн. долларга ёки 7 фоизга камайди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

11:37 18 Август 2020
Нукусдаги ташхислаш ва даволаш марказига ҳарбий шифокорлар ҳам жалб этилди

COVID-19 инфекциясига гумон қилинаётган беморларни даволаш мақсадида Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби базасида ташкил этилган вақтинчалик Ташхислаш-тақсимлаш ва даволаш маркази ўз ишини бошлади.

11:15 18 Август 2020
Ўзбекистондаги «Ақл марказлари» ҳақида биласизми?

«Ақл марказлари» — ижтимоий-сиёсий муаммоларни ўрганиш билан шуғулланувчи ва мустақил фикр ҳамда тавсиялар берувчи экспертлик-таҳлилий ташкилотлардир. Улар дунёнинг ривожланган мамлакатларида сиёсатни шакллантиришда етакчи роль ўйнайди, турли вазиятларда экспертлик фикрларини тавсия қилади: глобал иқтисодий инқирозга қарши курашишдан тортиб жанговар ҳаракатлар таҳлилигача.

11:04 18 Август 2020
Контракт миқдори таълим сифатига таъсир этмоқдами?!..

Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Молия вазирлиги томонидан янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори бўйича кундузги ўқийдиган талабаларга 10 фоиз чегирма берилиши ижтимоий тармоқларда кенг мунозараларга сабаб бўлмоқда.

10:58 18 Август 2020
«Тошкент шаҳар сув таъминоти»га янги раҳбар тайинланди

Мақсуд Аббосхонов «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖга раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

10:53 18 Август 2020
«Қамчиқ» довонида автомобиль йўлининг бир қисми чўкди

А-373 "Тошкент-Ўш" халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 229-километрида, "Тошкент-Водий" йўналишида йўлнинг 50 метр қисми чўкди.

10:48 18 Август 2020
Одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ахборот ошкор этилмайди — янги таҳрирдаги Қонун Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, одам савдосидан жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг одам савдосига қайта жалб этилиши хавфининг олдини олиш мақсадида идентификация қилинади.

10:48 18 Август 2020
Қўшработда томчилатиб суғориш орқали Голландиядан келтирилган картошка уруғлари етиштирилмоқда

Қўшработ туманида «Оқмачит супер элита» кластерига ажратилган 170 гектар ер майдонининг 22 гектарига 80 тонна картошка уруғлари қадалди. Экилган 4 хил навли элита уруғлардан 80 кунда “R-1” уруғлик картошкалари олинади. Томчилатиб суғориш орқали парваришланаётган бу картошка уруғлари етилгач, фермер хўжаликларга...

10:28 18 Август 2020
«Чўнтак» ўз идорасига эга бўлди

Ҳар бир фуқаронинг илк борар манзили маҳалла фуқаролар йиғинидир. Шундай экан, ҳудуд идораси барча шароитларга эга бўлмоғи керак. Ана шу мақсадда олиб борилаётган ишлар туфайли Олтинкўл туманидаги «Чўнтак» маҳалласига янги идора биноси қуриб битказилди. «Андижон омад файз» МЧЖ томонидан 110...

10:26 18 Август 2020
Ободлик кўнгилдан бошланади

Хонадонимизни, ҳовлимизни, кўчаларимизни, ариғу томорқаларимизни саранжом тутиш халқимизга хос одат. Ҳали қуёш ётоғидан бош кўтармасидан кўчаларга сув сепиб, ер юзини очган келинчакларнинг ибратомуз ҳаракатию инсон яшамайдиган уйларни-да озода сақлаш, чанг юқтирмаслик каби анъаналаримизда кўп ҳикмат бор. Энди тасаввур қилинг, уйимиздаги...

10:23 18 Август 2020
Россиядаги йирик паррандачилик фабрикаси Мингбулоқдаги хусусий корхонадан махсус иш кийимлари сотиб олмоқда

Россиянинг Свердловск вилоятидаги Рефтинский паррандачилик фабрикаси Наманган вилояти текстиль маҳсулотларининг дастлабки туркумини қабул қилиб олди. Ушбу фабрика Россиянинг йирик корхоналаридан бири бўлиб, ўз соҳасининг етакчилардан ҳисобланади. Унинг ишчилари энди Мингбулоқнинг «Исмигул Бегойим» хусусий корхонасида тайёрланган махсус иш кийимларини киядилар.

10:19 18 Август 2020
Ўзбекистонда яна 2 бемор коронавирусдан вафот этди

Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

10:07 18 Август 2020
Тошкент давлат педагогика университети ёшларининг бўш вақтлари қандай ўтмоқда?

Бўш вақт бу имконият, ундан самарали фойдаланиш лозим. Айниқса пандемия даврида бу муҳим. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ёзги таътил ва пандемия даврида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ўзига хос маънавий-маърифий, спорт соғломлаштириш онлайн лойиҳаларини бошлади. Бунда нафақат...

10:01 18 Август 2020
Уч ҳудудда 173 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 18 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 100 (+173) нафарни ташкил этмоқда.

09:57 18 Август 2020
Кунлик ўлим кўрсаткичи олтитани ташкил этди, янги ҳолатлар 600 тадан камайди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4 109 нафар бемордан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.

00:03 18 Август 2020
Уч ҳудудда яна 225 кишида коронавирус аниқланди, Тошкентда икки бемор ҳаётдан кўз юмди

2020 йил 17 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 927 (+225) нафарни ташкил этмоқда.

23:33 17 Август 2020
ЎПФЛ бош директори: Кўп клубларимиз ногирон, уларга кимдир қараб турмаса, кимдир пул бериб турмаса, очидан ўлади

​​​​​​​Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Диёр Имомхўжаев футболчи ва клуб томонидан имзоланган шартномаларни икки томонлама бекор қилиш муаммосига ўз муносабатини билдириб ўтди.

23:30 17 Август 2020
“Сизлар ҳам пастки қатламга тушинглар..." Ҳоким депутатларни танқид қилди

Туман ҳокимининг сўзларига кўра, карантин даврида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантиришда депутатлар ўрни сезилмаган. Бу жараёнда айрим депутатлар иштирок ҳам этмаган.

23:13 17 Август 2020
Талабаларга контракт пулларини тўлашга яна бир қулайлик яратилади

Талабалар контракт пулларини тўртга бўлиб тўлашлари мумкин. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонида ўзи ифодасини топган.

22:36 17 Август 2020
Давлат раҳбарларидан бири Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини биринчи бўлиб ўзида синаб кўришга тайёрлигини билдирди

Мексика президенти Андрес Мануэл Лопез Обрадор Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасининг самарадорлиги исботланган тақдирда, уни ўзида синаб кўришга тайёрлигини билдирган.

22:12 17 Август 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер