«Чўнтак» ўз идорасига эга бўлди

10:26 18 Август 2020 Жамият
942 0

Ҳар бир фуқаронинг илк борар манзили маҳалла фуқаролар йиғинидир. Шундай экан, ҳудуд идораси барча шароитларга эга бўлмоғи керак. Ана шу мақсадда олиб борилаётган ишлар туфайли Олтинкўл туманидаги «Чўнтак» маҳалласига янги идора биноси қуриб битказилди. «Андижон омад файз» МЧЖ томонидан 110 миллион сўм маблағ эвазига қад ростлаган бинода фуқароларни қабул қилиш, мурожаатини ўрганиш, оилавий масалаларни таҳлил қилиш учун барча шароитлар яратилди.

— Ушбу бинонинг фойдаланишга топширилиши маҳалламизда яшовчи 625 та оила аъзоларининг Мустақиллик айёми арафасидаги байрам совғаси бўлди, -дейди меҳнат фахрийси Одинахон Аҳмадалиева. — Бу каби эътиборга жавобан ҳар биримиз маҳалламиз ободлигини таъминлаб, оилалардаги аҳилликни асрашимиз керак.

Вилоятда маҳалла идораларини таъмирлаш ва янгисини қуриш ишлари давом этмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер