Ўзбекистонга 7 ойда 3 млрд АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

11:37 18 Август 2020 Иқтисодиёт
929 0

Республикамизга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 3 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 217 млн. долларга ёки 7 фоизга камайди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Ўз навбатида чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 516 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47 млн. долл. ёки 8 фоизга камайди.

Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 2,5 млрд. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 170 млн. долларга (ёки 6 фоизга) камайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер