Давлат раҳбарларидан бири Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини биринчи бўлиб ўзида синаб кўришга тайёрлигини билдирди

22:12 17 Август 2020 Дунё
1042 0

Архив сурат

Мексика президенти Андрес Мануэл Лопез Обрадор Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасининг самарадорлиги исботланган тақдирда, уни ўзида синаб кўришга тайёрлигини билдирган.

«Агар натижалар самарали бўлса, Россия ҳукумати билан алоқа ўрнатамиз», деган у бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

«Ва бу масалада ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги учун, мен биринчи бўлиб вакцинани ўзимда синаб кўрилишига розиман», — дейди Лопез Обрадор.

«Бундай муҳим масалада ҳеч қандай мафкура бўлмаслиги керак. Саломатлик — бу энг муҳими. Агар вакцина Россияда, Хитойда илгари пайдо бўлса ва унинг ҳаётни сақлаб қолиш учун самарали эканлиги исботланса, биз дарҳол ҳамкорлик қиламиз», — дейди Лопез Обрадор.

Шунингдек, у ушбу масала юзасидан Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини қўшимча қилган.

Россия дунёда биринчи бўлиб, 11 август куни коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказди. "Спутник V" дея номланган ушбу препарат Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Н.Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган ва июнь-июль ойларида клиник синовлардан ўтган.

Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди раҳбари Кирилл Дмитриевнинг таъкидлашича, мамлакат 20 мамлакатдан 1 миллиард доза ушбу вакцина етказиб бериш тўғрисида аризаларни қабул қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер