All

"COVID-19"га қарши вакцина олган Покистон президенти коронавирус юқтириб олган

Бу ҳақда у ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида маълум қилган.

19:51 30 Март 2021
Қирғизистонда "COVID-19"га қарши эмлаш кампанияси бошлангани маълум қилинди. Мамлакат "AstraZeneca" вакцинасидан воз кечган

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимқодир Бейшеналиев маълум қилди.

19:28 30 Март 2021
Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 31 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-3, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

17:50 30 Март 2021
Термизда Президент соврини учун халқаро кураш мусобақаси ўтказилади. Ғолибга 10 минг доллар берилади

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирилиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 10 - 11 апрель кунлари Термиз шаҳридаги «Алпомиш» ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига...

17:44 30 Март 2021
Тошкентда Венгрия университети очилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирокидаги музокараларда маълум қилинди.

17:32 30 Март 2021
Навоийда вилоят ҳокими ўринбосари, буюртмачилар ва тендер комиссияси аъзолари қурилиш бўйича таниш-билишчилик, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича расман огоҳлантирилди

Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов вилоят ДХХ бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида қурилиш соҳасида давлат харидларини амалга ошириш жараёнида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик борасида Навоий вилояти прокуратурасида соҳага масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура.

17:22 30 Март 2021
Самарқанд вилоят собиқ ДСБ бошлиғи қарийб 20 йилдан сўнг оқланди

Бундан бир неча йил аввал «Халқ сўзи» газетасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот марказининг «Давлат солиқ қўмитасининг Самарқанд вилояти бошқармасми бошлиғи Б.М.Ибрагимов мансаб ваколатини суистеъмол қилиб, жуда катта миқдорда пора олганликда гумон қилиниб, қамоққа олинди», деган хабари босилган эди.

16:54 30 Март 2021
“Turkish Airlines” Туркиядан Фарғонага тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўяди

“Turkish Airlines” Туркиянинг йирик шаҳарларидан Фарғонага тўғридан тўғри рейслар йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.

16:45 30 Март 2021
Самарқанддан Туркистонга 30 та автобус етказиб берилди

“SamAuto” заводи Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига модификацияси янгиланган SAZ LE60 автобусларининг 30 тасини жўнатди.

16:41 30 Март 2021
«Бу ерда 3та опа турибди. Нима қилай? Йўқот!» Прокуратура ходимининг суҳбати эканлиги айтилган аудиоёзув бўйича баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда гўёки Фарғона вилоят прокуратураси ходимининг суҳбати сифатида ёзиб олинган аудиоёзув тарқалди.

16:39 30 Март 2021
Бугун очиқ ва амалий руҳда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ўзбекистон-Венгрия муносабатларининг деярли барча йўналишларини атрофлича муҳокама қилдик – Шавкат Мирзиёев

Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.

16:24 30 Март 2021
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар.

16:03 30 Март 2021
Фуқарога ёрдам кўрсатилди

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, «Тошкент ИЭС» АЖ ОЁХТТEБ 45-Ёнғин қутқарув қисми диспетчерлик хизматига жорий йилнинг 29 март куни соат 09-48 дақиқа ўтганда Қибрай тумани Солар шаҳарчаси Бобур маҳалласи 5/20 хонадонда яшовчи фуқаро Юсуф Бўроновдан хабар келиб тушди. 

15:08 30 Март 2021
Меҳрибонлик уйларида Сардорлар Кенгаши сайланди

Меҳрибонлик уйи... Бу даргоҳ турли тақдир эгаларини, ўксик кўнгилларни бир том остида бирлаштиради. Туғилибоқ, ҳаёт зарбасига дуч келган, ота-она меҳридан мосуво мурғак қалб эгаларининг тақдири ҳам бевосита ана шу уй билан билан туташдир. Шундай бўлса-да, бу масканда орзулари бир олам,...

14:36 30 Март 2021
Фарғоналик фуқаронинг уйига номаълум шахслар бостириб кириб пичоқлади. Ёддан чиқиб қолдирилган куртка сабаб айбдорлар топилди

Фарғона вилоятида 2021 йилнинг 27 март куни соат 02:30 ларда икки нафар номаълум шахслар Тошлоқ тумани «Катта кўча» МФЙ.,да яшовчи 38 ёшли Комилжон У.,нинг хонадонига юзларига ниқоб кийган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, турмуш ўртоғи 34 ёшли Шаҳзода У., ва унга...

12:26 30 Март 2021
Жиззахда мансабдорлар обуна учун ўтказилган 192 млн пулни талон-торож қилди. Улар орасида туман ХТБ ходими ҳам бор

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида даврий нашрлар обунаси учун ўтказилган пул маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди.

12:14 30 Март 2021
Ўзбекистон – Венгрия муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтариш вазифалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Венгрия етакчиларининг мулоқоти аввал тор доирада бўлиб ўтди.

12:08 30 Март 2021
Олий даражадаги музокаралар бошланди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Венгрия Бош вазири Виктор Орбан 29 март куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

11:55 30 Март 2021
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди, 85 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда

2021 йил 29 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82682 (+146) нафарни ташкил этмоқда.

11:44 30 Март 2021
Фарғонада 7 миллионга сотиб олинган, бироқ истеъмолчига маъқул келмаган иситиш қозони пули қайтарилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи истеъмолчи А.К. ўзига қилинган қўпол муомала сабаб харид қилаётган иситиш қозони (котёли) ҳақида кўп ҳам маълумот ололмади, дея хабар бермоқда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги.

11:35 30 Март 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер