Фуқарога ёрдам кўрсатилди

15:08 30 Март 2021 Жамият
254 0

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, «Тошкент ИЭС» АЖ ОЁХТТEБ 45-Ёнғин қутқарув қисми диспетчерлик хизматига жорий йилнинг 29 март куни соат 09-48 дақиқа ўтганда Қибрай тумани Солар шаҳарчаси Бобур маҳалласи 5/20 хонадонда яшовчи фуқаро Юсуф Бўроновдан хабар келиб тушди. 

Унда фуқаро ушбу манзилдаги кўп қаватли уйнинг лифтида қамалиб қолганлиги ва унга ёрдам кераклиги маълум қилган. 

Келиб тушган хабарга асосланиб «Тошкент ИЭС» АЖ ОЁХТТEБ Профилактика ва назорат бўлими инспекторлари — 1-даражали сержант С.Э.Байтереков, сержант Э.Х.Атабеков ҳамда 45-Ёнғин қутқарув қисми жанговар бўлинмаси воқеа жойига 09-52 дақиқа ўтганда етиб боришди. Бобур маҳалласи 5-сонли кўп қаватли уйнинг олдида бориб тафсилотлар ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам уй эгасининг укаси Рамазон Худайназаров лифт эшигини 1 соат вақт давомида оча олмаётганлиги аниқланди. Шундан сўнг воқеа жойига етиб келган ходимлар тезкор ҳаракатлар амалга оширилиб лифт эшиги очилди ва фуқаронинг хавфсизлиги таъминланди. 

Фуқаро Юсуф Бўроновдан сўралганда соғлиғи жойидалиги, бироз саросимага тушганлиги маълум бўлди. У Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятига оила аъзолари номидан ўз миннатдорчилиги билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер