Навоийда вилоят ҳокими ўринбосари, буюртмачилар ва тендер комиссияси аъзолари қурилиш бўйича таниш-билишчилик, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича расман огоҳлантирилди

17:22 30 Март 2021 Иқтисодиёт
1656 0

Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов вилоят ДХХ бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида қурилиш соҳасида давлат харидларини амалга ошириш жараёнида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик борасида Навоий вилояти прокуратурасида соҳага масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура.

Йиғилишда Навоий вилоят ҳокимининг соҳа бўйича ўринбосари, 5 та буюртмачи ташкилот раҳбарлари ва тендер комиссияси аъзолари қатнашиб, улар жорий йилда амалга ошириладиган қурилиш таъмирлаш учун пудратчиларни танлашда амалдаги тартиб қоидаларга оғишмай риоя этиш, таниш-билишчилик ва бошқа коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилган.

Шунингдек, йиғилишда лойиҳа ва пудрат ишлари (хизматлари) хариди жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, ушбу соҳада «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан, шу жумладан электрон тендер платформасидан тизимли фойдаланиш ҳамда танлов (тендер) ғолиблари билан ўрнатилган тартибда пудрат шартномаларини тузиш чораларини кўриш бўйича зарур кўрсатмалар берилган.

Бундан ташқари, масъулларга қурилиш соҳасида йўл қўйилаётган коррупцион ҳолатлар, бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ва қурилиш жараёнида шаҳарсозлик норма талаблари бузилиш ҳолатларига йўл қўйиб келинаётганлиги таъкидланиб, аниқланган ҳар бир ҳолатга нисбатан кескин чора кўрилиши ва қонуний жавобгарлик муқаррарлиги тушунтирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер