Жиззахда мансабдорлар обуна учун ўтказилган 192 млн пулни талон-торож қилди. Улар орасида туман ХТБ ходими ҳам бор
Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида даврий нашрлар обунаси учун ўтказилган пул маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Халқ таълими бўлими ва “H.Y.» МЧЖ мансабдор шахслари олдиндан тил бириктириб, жамият ҳисоб-рақамига 2020-2021 йиллардаги даврий нашрларга обуна бўлиш учун ўтказилган 192 млн сўмни таҳририятларга ўтказмасдан, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг