Фарғонада 7 миллионга сотиб олинган, бироқ истеъмолчига маъқул келмаган иситиш қозони пули қайтарилди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи истеъмолчи А.К. ўзига қилинган қўпол муомала сабаб харид қилаётган иситиш қозони (котёли) ҳақида кўп ҳам маълумот ололмади, дея хабар бермоқда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги.
Харидор вақти камлиги ва зарурат сабаб 7,0 млн.сўмлик иситиш қозонини сотиб олишга мажбур бўлган. Фойдаланганда иситиш мосламаси электр энергияси ва табиий газ сарфини кўп истеъмол қилаётганлиги истеъмолчига маъқул келмаган. Бу ҳақда дўконга эътирозини билдирганида сотувчи яна қўпол муомалада бўлади.
Истеъмолчи мазкур савдо дўкони томонидан талаби қондирилмаслигини билгач Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Шикоят Агентликнинг Фарғона вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди. Истеъмолчига 7,0 млн.сўмга сотиб олган иситиш қозони пули «Валиант» савдо дўкони томонидан А.К.га тўлиқ қайтариб берилишига эришилди.
Маълумот ўрнида. Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақлилиги кўрсатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг