All

Тошкент метрополитенида Face Pay тизими синовдан ўтказилмоқда

Синовлар «Буюк Ипак йўли» бекатида бўлиб ўтмоқда.

08:11 24 Ноябрь 2021
Самарқандда икки киши поезддан 800 кг дан ортиқ кўмир ўғирлаб кетмоқчи бўлди

Жиноятчилар жиноят устида қўлга олинди.

08:01 24 Ноябрь 2021
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 24 ноябрь куни ёмғир ёғади

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 24 ноябрь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

07:20 24 Ноябрь 2021
Ўзбекистон яна бир халқаро форумга мезбонлик қилади

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан 24-25 ноябрь кунлари «Янги Ўзбекистон таълими: ислоҳотлар йўлида муваффақиятли ҳамкорлик» мавзусида халқаро форум ташкил этилмоқда.

06:57 24 Ноябрь 2021
Ўзбекистон делегацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш ишчи гуруҳи сессиясида иштирок этмоқда

2021 йил 22 ноябрь куни Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ривожланиш ҳуқуқи бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 22-сессияси ўз ишини бошлади.

06:52 24 Ноябрь 2021
Давлат ва жамият бошқарувида аёллар ўрни қандай?

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигида Ўзбекистон етакчи аёллари ва БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ижрочи директори Гада Вали иштирокида «Давлат ва жамият бошқарувидаги етакчи аёлларнинг ўрни» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

06:46 24 Ноябрь 2021
«Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётнинг асосий пойдевори»

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ўтказилган тадбир ана шундай номланди.

06:41 24 Ноябрь 2021
Қурилиш тармоғини инновацион ривожлантириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Қурилиш вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахбороти эшитилди.

06:35 24 Ноябрь 2021
Байден журналистларнинг саволларини мусиқа билан бостиришга уринди

АҚШ президенти Жо Байден 22 ноябрь куни Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб бермаслик учун мусиқадан фойдаланди.

00:42 24 Ноябрь 2021
Ҳиндистон парламенти миллий криптовалютани яратиш устида иш олиб бормоқда

Ҳиндистон криптовалюталарни тартибга солиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Лойиҳа 29 ноябрда бошланадиган Ҳиндистон парламентининг навбатдаги сессиясида тақдим этилади.

00:40 24 Ноябрь 2021
Бунинг учун аввало фидойи бўлиш, халқни севиш керак — Президент ҳоким  ёрдамчиси — ёшлар етакчиси лавозимларини жорий этиш масаласи ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги “Реал Текс Ташкент” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

22:51 23 Ноябрь 2021
ҚарДУ ректори «супер контракт»га тушган қизнинг шартнома пулини тўлаб берди

Астойдил олий таълим олишни истаган бу қизнинг қўлига 57 млн. 713 минг 490 сўмлик шартномани тутқазишганида кўз олди қоронғулашиб кетди.

22:46 23 Ноябрь 2021
Навоий шаҳри навоийшунослар анжуманига мезбонлик қилмоқда

Икки кун давом этадиган конференцияда дастлаб ялпи мажлис, сўнгра секцияларга бўлинган ҳолда  навоийшуносликнинг сўнгги тадқиқотлари бўйича изланишлар муҳокама этилади

22:43 23 Ноябрь 2021
Ўзбекистоннинг хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги сиёсати юқори баҳоланди

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоевнинг Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Ж. Харгитай билан учрашуви бўлиб ўтди.

22:19 23 Ноябрь 2021
Барқарор ривожланиш мақсадлари ва янги воситалар

Тошкент шаҳридаги “International” меҳмонхонасида «Барқарор ривожланиш мақсадлари ва ресурсларни жалб қилишнинг янги воситалари» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

22:14 23 Ноябрь 2021
Сурхондарёда табиий газ «ўғрилари» аниқланди

«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали ходимлари томонидан жорий йилнинг 20 ноябрь кунига қадар 68 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланган истеъмолчилар аниқланган.

21:31 23 Ноябрь 2021
Қўқон шаҳрида йил давомида мингдан зиёд хотин-қизлар тадбиркорликка йўналтирилди

Жумладан, биргина Қўқон шаҳрининг ўзида шу йилнинг ўтган даврида мингдан зиёд хотин-қизлар тадбиркорликка жалб қилиниб, бунинг учун 6 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

21:26 23 Ноябрь 2021
Андижонда 105,5 гектар ер майдонидан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди

Аслини олганда ҳар бир қарич ернинг ҳисоби бор.

21:22 23 Ноябрь 2021
“Халқ сўзи”даги танқидий чиқишдан сўнг тадбиркорга бир миллиард 600 миллион сўм миқдоридаги маблағ тўлаб берилди. Аммо...

Жорий йилнинг августида “Халқ сўзи” газетаси ва газетанинг расмий сайтида Ғиждувон туманидаги “Шукур Тўхта” фермер хўжалиги дуч келган муаммолар ҳақида “Ранг кўр, ҳол сўр” ва “Кўрпасига қараб оёқ узатмаган банклар нега тадбиркорни сарсон қилмоқда?”сарлавҳали танқидий мақолалар эълон қилинган эди.

21:19 23 Ноябрь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер