Ўзбекистоннинг хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги сиёсати юқори баҳоланди
Фото: Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоевнинг Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Ж.
Унда Ўзбекистон ва халқаро молия
Мартабали меҳмон Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, банк-молия ва солиқ тизимларидаги ўзгаришлар ҳамда пул-кредит сиёсатини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътиборни юқори баҳолади.
Бугунги кунда юртимиз вилоятларида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бир неча минтақавий ваколатхоналари очилган.
Томонлар Ўзбекистонда халқаро ташкилот иштирокида амалга оширилаётган ва истиқболда режалаштирилаётган ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳалари параметрлари ҳамда молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш, суғурта бозорини ривожлантириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.
Мулоқот якунида томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини ҳамда икки томонлама муносабатларни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирди.
Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг