Ҳиндистон парламенти миллий криптовалютани яратиш устида иш олиб бормоқда

00:40 24 Ноябрь 2021 Дунё
1246 0

Иллюстратив фото

Ҳиндистон криптовалюталарни тартибга солиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Лойиҳа 29 ноябрда бошланадиган Ҳиндистон парламентининг навбатдаги сессиясида тақдим этилади.

Бугун, 23 ноябрь куни қонун лойиҳасининг тавсифи парламентнинг веб-саҳифасида эълон қилинди. Унга кўра, Бош вазир Нарендра Модининг ҳукумати марказий банкка расмий рақамли валютани яратишни таклиф қилмоқда.

«Қонун лойиҳаси, шунингдек, Ҳиндистондаги барча хусусий криптовалюталарни тақиқлашга қаратилган, бироқ, у криптовалютанинг асосий технологиясини ва ундан фойдаланишни тарғиб қилиш учун баъзи истисноларга имкон беради», дейилади хабарда.

Парламент вакилларининг сўзларига кўра, қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнлари ҳали якунлангани йўқ. Ҳиндистон Молия вазирлиги эса вазиятга муносабат билдирмади.

Ҳиндистон 2018 йилда крипто транзакцияларини амалда тақиқлади, бироқ Олий суд 2020 йил март ойида бу чекловни бекор қилди. Ҳиндистон марказий банки хусусий виртуал валюталарга қарши. Губернатор Шактиканта Даснинг фикрича, Ҳиндистон криптовалюталар масаласида чуқурроқ муҳокамаларга муҳтож.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер