All

Фракция аъзолари Ҳукуматнинг ҳисоботини қандай баҳолади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП, ЎзХДП ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

19:19 10 Май 2023
Юқори натижаларга эришган педагогларга ҳар ойда 50 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилишида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2023 йил биринчи чораги якунларини юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитилди.

19:16 10 Май 2023
Президент сайлови учун сайлов кампанияси бошланиши белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида”ги Фармони билан 2023 йил 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилиши белгиланди.

19:08 10 Май 2023
WTCF саммитида Самарқанд делегацияси иштирок этмоқда

Саммитда бутун дунёдан ташриф буюрган меҳмонларга Самарқанднинг туризм салоҳияти, туристлар учун яратилган шароитлар ва истиқболдаги режалар тақдимоти ўтказилди.

19:07 10 Май 2023
Ўзбекистон ва Қатар саноат ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Қатар Савдо-саноат палатаси раиси Халифа ал-Тани билан учрашув доирасида қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

19:03 10 Май 2023
Конституцияда акс этган ғоялар зиммамизга улкан масъулият юклайди

Мамлакатимизда бўлиб ўтган референдумда фуқароларимиз нафақат Конституциямизнинг янги таҳририни қабул қилди, балки ўзларининг фаол фуқаролик позициясини намоён этди. Халқимиз қабул қилган Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат деб белгиланди.

19:00 10 Май 2023
Бугун Ғафур Ғулом таваллуд топганига 120 йил тўлди

Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғуломнинг шеърияти ва насрида ўзбек халқи тарихининг, ижодкор яшаган даврнинг бадиий тимсоли ўз аксини топган.

18:57 10 Май 2023
Давлат дастурининг биринчи чоракдаги ижроси маъқулланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2023 йил биринчи чоракдаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

18:45 10 Май 2023
Омбудсман АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Учрашувда меҳмон Омбудсман фаолиятининг асосий фаолият йўналишлари, хусусан, мурожаатлар билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик, инсон ҳуқуқлари борасида халқаро ҳамкорлик алоқалари билан таништирилди.

18:37 10 Май 2023
Олтиариқда қовун пишди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани миришкорлари томорқадан яхши даромад олиш борасида катта ҳаётий тажрибага эга.

18:25 10 Май 2023
Эртага Олмазор туманининг айрим ҳудудларида газ ўчади

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Келес йўли кўчасини реконструкция қилиш муносабати билан мавжуд ер ости Д-57 мм ўрта босимли газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ нинг «Олмазортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан 2023 йил 11 май куни амалга ошириш...

18:25 10 Май 2023
Сирдарё вилоятида тадбиркорнинг 595,1 млн. сўмини ўзлаштирган дўкон сотувчиси аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

18:21 10 Май 2023
Қизилқумда чигирткаларга қарши кураш чоралари кўрилмоқда

Жорий кўклам анчагина қурғоқ келди.

18:20 10 Май 2023
Шу йил 18 — 20 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Иккинчи халқаро энергетика форуми бўлиб ўтади

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, мазкур форум доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилади.

18:18 10 Май 2023
Қизилқумнинг анъанавий фестивали ниҳоясига етди

Навоий шаҳрида НКМК тизимидаги маданият муассасаларининг санъатсевар ёшлари ўртасида анъанавий XVI “Қизилқум санъат ғунчалари 2023” болалар кўрик-танлови - фестивали ўз ниҳоясига етди.

18:16 10 Май 2023
18 ёшгача бўлган шахсларга 30 календарь кун таътил берилади

Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги 21 календарь кунни ташкил этади.

18:10 10 Май 2023
Оқдарё туман Тиббиёт бирлашмасида янги бинолари фойдаланишга топширилди

Куни кеча Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасининг “Болалар бўлими”, “Ички касалликлар” ва “Неврология” бўлимлари янги бинога кўчирилди. 

17:57 10 Май 2023
Туризм янги иш ўринларни яратишда муҳим ўрин тутади

Аҳолининг доимий даромад манбаларини шакллантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидандир.

17:53 10 Май 2023
Сурхондарё ҳокими барча ўринбосарларига огоҳлантириш, бир нечта мутасадди раҳбарларни эса интизомий жазога тортди

Хусусан, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари томонидан 18 та, жумладан, қурилиш мажмуаси томонидан 9 та топшириқ ижроси таъминланмаган.

17:53 10 Май 2023
Сурхондарёда эртапишар қовун пишди

Маълумот ўрнида, ушбу “Дакара” навли қовунлар январь ойининг 3 санасида уруғлаш ишлари бошланган бўлиб, 20 февралдан 4 март ойига қадар ерга ўтказиш ишлари олиб борилган.

17:49 10 Май 2023

Янгиликлар тақвими

Кластер