Сурхондарё ҳокими барча ўринбосарларига огоҳлантириш, бир нечта мутасадди раҳбарларни эса интизомий жазога тортди
Вилоят ҳокими матбуот хизмати хабарига кўра, ҳудудларда ўтказилган ўрганишларда аниқ муддат билан вазифалар бажарилиши белгиланган бўлишига қарамай топшириқлар бажарилмаган. Хусусан, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари томонидан 18 та, жумладан, қурилиш мажмуаси томонидан 9 та топшириқ ижроси таъминланмаган.
Ижро интизомини ўз ҳолига ташлаб қўйган вилоят ҳокимининг ўринбосарлари огоҳлантирилди. Қишлоқ хўжалиги котибият мудири, “Сурхондарё ҲEТК” АЖ ва унинг Денов, Музработ, Ангор, Қизириқ, Жарқўрғон, Шеробод ва Шўрчи туман бўлимлари, “Сурхондарёавтойўл”, “Сурхондарё сув таъминоти”, “Сув таъминоти ва оқова сув тармоқлари қурилиши бўйича” бошқармаси, “Ягона буюртмачи хизмати”, “Ҳудудгазтаъминот”, “Ўзнефтгазинпекция” ва “Ўзенергоназорат” бўлимлари раҳбарларига, бир нечта туман ҳокими ўринбосарларига интизомий жазо қўллаш топшириғи берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг